Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 15346 марта ўқилди

Болага исм ота-онанинг келишувига асосида, ота исми отасининг исмига кўра берилади.

Боланинг фамилияси ота-онанинг фамилиясига қараб белгиланади. Ота-она турли фамилияларда бўлганда ота-онанинг келишувига биноан болага отасининг ёки онасининг фамилияси берилади. Ота-онанинг хоҳишига кўра, болага ота ёки она томонидан миллий анъаналарга кўра бобонинг исми бўйича фамилия берилиши мумкин.

Ота-она ўртасида боланинг исми ва (ёки) фамилияси бўйича келишув бўлмаганда, келиб чиққан низо васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ҳал этилади.

16 ёшдан ошган тиббий муассасадан ташқарида ва тиббий ёрдамсиз туғилган болага нисбатан тиббиёт муассасаси томонидан туғилганлик ҳақидаги маълумотнома расмийлаштирилмаган шахсларнинг туғилганлигини қайд этиш суднинг ҳал қилув қарори асосида амалга оширилади.

  • Агар бола 16 ва ундан катта ёшда бўлса ва унга нисбатан тиббиёт муассасаси томонидан расмийлаштирилган туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома мавжуд бўлса, унинг туғилиши ота-она ёки улардан бири ва вояга етган боланинг аризасига кўра қайд этилади.

 

Chat