Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 34280 марта ўқилди

Бола 16 ёшга тўлгунча ота-онанинг биргаликдаги аризасига биноан, 16 ёшга тўлгач ўз аризасига биноан исмини, унга берилган фамилияни ФҲДЁ органи орқали ўзгартиришга ҳақли.

Агар ота-она алоҳида яшаса ва бола билан бирга яшовчи ота (она) болага ўз фамилиясини беришни хоҳласа, васийлик ва ҳомийлик органи бу масалани боланинг манфаатларини ва она (ота)нинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилади. Ота ёки онанинг турган жойини аниқлаш мумкин бўлмаганда, улар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда, муомалага лаёқатсиз деб топилганда, шунингдек ота ёки она болага таъминот бериш ва уни тарбиялаш мажбуриятларини бажаришдан узрсиз сабабларга кўра бўйин товлаган ҳолларда ота ёки онанинг фикрини ҳисобга олиш шарт эмас.

Агар бола ўзаро никоҳда бўлмаган шахслардан туғилган ва унга нисбатан оталик белгиланмаган бўлса, васийлик ва ҳомийлик органи боланинг манфаатларини эътиборга олиб, унинг фамилиясини онанинг мурожаат қилган давридаги фамилиясига алмаштириш учун рухсат беришга ҳақли.

10 ёшга тўлган боланинг исми ёки фамилиясини ўзгартиришга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилади.

Chat