Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 2011 марта ўқилди

Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувда белгиланган алимент мажбуриятлари тарафлардан бирининг ўлими, мазкур келишув муддатининг ўтиши ёки унда назарда тутилган бошқа асосларга кўра тугайди.

Суд тартибида ундириладиган алимент тўлаш
  • бола вояга етганда ёки вояга етмасдан туриб тўла муомала лаёқатига эга бўлганда;
  • фойдасига алимент ундирилаётган бола фарзандликка олинганда;
  • суд алимент олувчининг меҳнатга лаёқати тикланган ёки уни ёрдамга муҳтож бўлмай қолган деб топганда;
  • меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож алимент олувчи собиқ эр ёки хотин янги никоҳга кирганда;
  • алимент олувчи ёки алимент тўлаши шарт бўлган шахс вафот этганда тугатилади.

Мажбурий ижро бюросига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Chat