Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 34512 марта ўқилди

Белорус пожаловался на выданные доллары

Қандай банкноталар муомалага яроқли ҳисобланади?

Банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлаш имкони сақланиб қолган бўлса, айрим шикастланишлар уни автоматик равишда яроқсиз қилиб қўймайди.

Жумладан, банкнота:

  • тасвирини аниқлаш мумкин бўлган даражада сийқаланган ёки ифлосланган;
  • эни ёки бўйининг тўртдан бир қисмидан ошмаган ёпиштирилган йиртиққа эга;
  • 1 см² дан ошмаган ёпиштирилган бурчак ёки қисмга эга;
  • майда доғ, ёзув ёки штамп изларига эга бўлиб, улар асосий белгилардан бирининг 50 фоизидан ортиғини тўсмаган;
  • белгиланган меъёрда майда тешикларга эга

бўлса, қоидалардаги бошқа шартларга риоя этилган ҳолда муомалага яроқли деб баҳоланиши мумкин.

Қандай банкноталар муомалага яроқсиз ҳисобланади?

Белгиланган меъёрдан ортиқ шикастланган, жумладан:

  • бўлакларга ажратилган;
  • дастлабки ранги ўзгарган ёки ўчган;
  • ёнган ёки куйган;
  • асосий белгиларининг 50 фоизидан ортиқ қисми мой, бўёқ ёки сиёҳ билан қопланган;
  • кимёвий реактив таъсирига учраган;
  • номинали, тасвири ёки ҳимоя элементлари қасддан ўзгартирилган;
  • аниқ босма хатолари мавжуд;
  • геометрик ўлчами 3 мм ёки ундан кўпга ўзгарган;
  • жуда сийқаланиб, тасвирини аниқлаш қийинлашган;
  • қаттиқлигини сезиларли йўқотиб, юмшаб қолган

банкноталар муомалага яроқсиз ҳисобланади.

Банк шикастланган банкнотани қабул қилишни рад этиши мумкинми?

Шикастланиш белгилари бўлса-да, муомалага яроқли ҳисобланган чет эл валютасидаги банкнота билан валюта айирбошлаш операциясини амалга оширишни банк рад этиши мумкин эмас.

Муомалага яроқсиз банкнотани эса банк белгиланган тартибда инкассога қабул қилишни рад эта олмайди.

Инкассо — яроқсиз чет эл валютасидаги банкнота оддий тарзда дарҳол алмаштирилмай, унинг қийматини тегишли банк ёки хорижий эмитент орқали ундириш мақсадида қабул қилинадиган тартиб.

Қайси банкноталар билан айирбошлаш операцияси ўтказилмайди?

Хорижий давлатнинг эмитент банки томонидан белгиланган санадан кейин муомаладан чиқарилган, шунингдек банкнотанинг тугатилгани, сохталиги ёки намунавийлигини тасдиқловчи тегишли штамплар мавжуд банкноталар билан валюта айирбошлаш операциялари амалга оширилмайди.

Банклар шикастланган ёки яроқсиз деб баҳоланган банкноталарни қайта муомалага чиқариши мумкин эмас.

Эслатма: банкнотани қабул қилиш ёки инкассога юбориш масаласи унинг шикастланиш даражаси ва ҳақиқийлигини текшириш натижасига кўра ҳал қилинади.

Chat