Шрифт ўлчами
Кўриниш
Темир йўллар ва автомобиль йўллари учун ажратилган минтақаларда темир йўл органлари ва йўл органлари билан келишмай туриб ерни ҳайдаш, ўт ўриш, дарахт кесиш ва уларга шикаст етказиш, чимларни олиб ташлаш ва тупроқ олиш, канализация, саноат, мелиорация сувларини ва оқова сувларни сув қочириш иншоотларига ва резервларига оқизиш, шунингдек ажратилган минтақаларда ва ёғоч кўприклардан 100 метргача бўлган масофада олов ёқиш, ёғоч кўприклар ва тахта тўшамали кўприкларда чекиш жаримага тортилади.
Автомобиль йўлларига ажратилган минтақага туташ жойлардаги ер эгалари ёки ердан фойдаланувчиларнинг умум фойдаланишдаги йўллардаги аҳоли пунктлари доирасида, ўзларига бириктириб қўйилган ер майдони чегарасида пиёдалар юрадиган йўлкалар ва улар ўтадиган кўприкчалар қуриш, уларни таъмирлаш ва мунтазам орасталаб туриш мажбуриятларини, шунингдек ўзларига бириктирилган ер майдонидан чиқиш йўлларини ёки умум фойдаланишдаги автомобиль йўлларига келиб туташадиган йўлларни, шу жумладан кесиб ўтиладиган кўприкларни техник жиҳатдан соз ҳолда ва озода сақлаш мажбуриятларини бажармаслик жаримага тортилади.