Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 2120 марта ўқилди

Қуйидаги ҳолларда автомобиль йўлларида ҳаракатланишни чеклаш ёки тақиқлаш мумкин:
  • ноқулай об-ҳаво-иқлим шароитларида;
  • табиий офатлар юз берганда;
  • ёнғинлар юз берганда;
  • автомобиль йўли кўтариш қобилиятини йўқотганда ва бошқа шунга ўхшаш ҳолларда;
  • таъмирлаш-қурилиш ишлари олиб борилаётганда.

  

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари автомобиль йўлларида ҳаракатланишни чеклаш ёки тақиқлаш ҳақида автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларни оммавий ахборот воситалари орқали ҳамда тегишли белгилар ўрнатган ҳолда эълон қилиш билан хабардор қилишлари шарт.

Автомобиль йўлларида ҳаракатланишни чеклаш ёки тақиқлашга қуйидагилар ҳақли:
  • йўл ташкилотлари;
  • Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати;
  • Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;
  • юридик ва жисмоний шахслар, ўзларининг ихтиёрида бўлган йўллар бўйича.

  

Chat