Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 17896 марта ўқилди

Истеъмол кредити жисмоний шахсга (истеъмолчига) товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олиш учун бериладиган кредитдир.

► Истеъмол кредити доимий яшаш жойига ва доимий даромадга эга бўлган вояга етган муомалага лаёқатли жисмоний шахсларга, шунингдек пенсия ва кредитни қайтариш учун етарли даромад манбаларига эга бўлган шахсларга берилади.

Истеъмол кредити қуйидаги товарларни (хизматларни) сотиб олиш учун берилиши мумкин
  • уй хўжалиги, компьютер техникаси, радиоэлектроника ва электр жиҳозлари;
  • мебель ва бошқа маиший буюмларни сотиб олиш;
  • Ўзбекистон ҳудудида тиббий-профилактика муассасаларида, дам олиш масканларида, дам олиш уйларида даволаниш учун путёвка сотиб олиш;
  • тантаналар (никоҳлар, юбилейлар)ни ўтказиш;
  • хусусий автомобилларни таъмирлаш ва бошқалар.

  • Истеъмол кредитлари маҳсулот ишлаб чиқариш жойидан қатъий назар берилади.
  • Истеъмол кредитини бериш банк томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) сотувчининг ҳисоб-рақамига ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Истеъмол кредитини нақд пул кўринишида беришга йўл қўйилмайди.
  • Кредит бериш шартларидан бири сифатида қарз олувчининг ўз маблағлари ҳисобидан сотиб олинаётган товар қийматини қисман тўлаш (олдиндан тўлов) белгиланиши мумкин. Пул маблағлари қарз олувчи томонидан банкка топширилади, банк эса қарз олувчининг кирим қилинган маблағлари ва кредит шаклида унга берилган маблағларни товар сотувчисига кўчириб беради. Бошланғич тўлов миқдори банк томонидан белгиланади.
  • Истеъмол кредити ҳажми, унинг муддати, фоиз ставкаси, истеъмолчининг тўловларни амалга ошириш графиги банк томонидан белгиланади ва истеъмол кредити шартномасида акс эттирилади.

Кредит олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади
  • кредит ажратиш ҳақида ариза;
  • паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта;
  • қарз олувчининг даромадларини тасдиқловчи иш жойидан бериладиган маълумотнома ёки қарз олувчининг даромадлари миқдорини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;
  • кредитни қайтаришни таъминловчи ҳужжатлар (масалан, жисмоний ёки юридик шахсларнинг кафолати, мулк ёки қимматли қоғозлар гарови, кредит қайтарилмаслиги рискини суғурталаш ҳақидаги суғурта полиси).


Қўшимча маълумотни банкларнинг веб-сайтларидан олиш мумкин.

Бошқа тегишли мақолалар

Кредит ҳақида маълумот

Chat