Истеъмол кредити — жисмоний шахсга унинг шахсий истеъмол эҳтиёжлари учун товарлар, ишлар ёки хизматларни сотиб олиш мақсадида бериладиган кредит.
У молиявий истеъмол кредити ёки товар истеъмол кредити шаклида бўлиши мумкин.
Истеъмол кредити шахсий эҳтиёжлар учун мўлжалланган товар, иш ёки хизматларни сотиб олишга берилади.
Бироқ кўчмас мулк истеъмол кредити объекти бўлиши мумкин эмас. Уй-жой сотиб олиш учун, одатда, ипотека кредити каби бошқа кредит маҳсулотлари қўлланилади.
Истеъмол кредити ўз фаолиятидан даромад, пенсия ёки кредитни қайтариш имконини берувчи бошқа даромадларга эга жисмоний шахсларга берилади.
Кредит берувчи ташкилот аризани кўриб чиқишда:
Кредит олиш учун кредит буюртмаси ва даромадлар тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.
Аризада, жумладан:
Истеъмол кредити берувчи ташкилот кредит буюртмаси келиб тушганидан кейин 5 иш куни ичида:
Рад этилса, бу ҳақда истеъмолчига ёзма равишда хабар берилиши лозим.
Ҳа. Истеъмолчи кредит бериш қоидалари билан танишиш ва кредит билан боғлиқ барча харажатлар ҳақида ишончли ҳамда тўлиқ ахборот олиш ҳуқуқига эга.
Шартномани имзолашдан олдин фоиз ставкаси, тўлов жадвали, комиссиялар ва кредитни таъминлаш билан боғлиқ харажатларни текшириш керак.
Молиявий истеъмол кредитида маблағ товар ёки хизматни сотувчи шахснинг банк ҳисобварағига ўтказилади. Бундай истеъмол кредитини нақд пул шаклида беришга йўл қўйилмайди.
Ҳа. Истеъмолчи кредитни ва ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин тўлаш ҳуқуқига эга.
Бундай ҳолда фоиз фақат кредитдан ҳақиқатда фойдаланилган муддат учун тўланади.
Эслатма: истеъмол кредити олишдан олдин фақат ойлик тўловга эмас, кредит бўйича барча харажатлар ва жами қайтариладиган суммага эътибор беринг.