Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 30447 марта ўқилди

Асосий тушунчалар:

ижро варақаси – суд томонидан бериладиган суд ҳужжатини мажбурий ижро этишни тасдиқловчи ҳужжат;

суд қарори – суд муҳокамаси ўтказилмасдан якка тартибда чиқарилади;

нотариуснинг ижро хати - қарздордан пул суммаларини ундириш ёки мол-мулкни талаб қилиб олиш учун нотариус қарздорликни белгиловчи ижро хатларини ёзади.

Ижро ҳужжатлари
  • судлар ўзлари қабул қиладиган суд ҳужжатлари асосида берадиган ижро варақалари;
  • ҳакамлик судининг қарорларини мажбурий ижро этиш юзасидан судлар берадиган ижро варақалари;
  • чет эл судлари ва арбитражлари қарорлари асосида Ўзбекистон Республикаси судлари берадиган ижро варақалари;
  • суд буйруқлари;
  • алиментлар тўлаш тўғрисидаги нотариал тарзда тасдиқланган келишувлар;
  • нотариусларнинг ижро хатлари;
  • меҳнат низолари комиссиялари ўз қарорлари асосида берадиган гувоҳномалар;
  • маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга органлар (мансабдор шахслар) чиқарган қарорлар;
  • ўзбошимчалик билан турар жойни эгаллаб олган ёки авария ҳолатида деб топилган уйларда яшаётган шахсларни маъмурий тартибда кўчириш тўғрисидаги прокурорларнинг қарорлари;
  • давлат ижрочиларининг қарорлари;
  • қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа органларнинг ҳужжатлари.

Ижро ҳужжатида қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
  • ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа органнинг номи;
  • ижро ҳужжатининг қайси иш бўйича берилганлиги ва унинг тартиб рақами;
  • ижро этилиши шарт бўлган суд ҳужжати ёки бошқа орган ҳужжати қабул қилинган сана;
  • ундирувчи ва қарздорнинг номи, уларнинг манзиллари; жисмоний шахслар учун — қарздорнинг туғилган санаси ва жойи, иш жойи;
  • суд ҳужжати ёки бошқа орган ҳужжатининг қарор қисми;
  • суд ҳужжати ёки бошқа орган ҳужжати кучга кирган сана;
  • ижро ҳужжати берилган сана ва уни ижрога топшириш муддати.

Суд буйруғининг мазмуни
  • суднинг номи, жойлашган ери ва буйруқ берилган сана;
  • ишнинг рақами, судьянинг Ф.И.О, талаб нима ҳақдалиги;
  • қарздорнинг Ф.И.О, яшаш жойи ёки почта манзили;
  • талаб қилинаётган пул миқдори ёки мол-мулк, унинг қиймати;
  • қарз ҳосил бўлган давр;
  • неустойка, агар у тўланиши лозим бўлса;
  • давлат божининг ва почта харажатларининг суммаси.

Суд буйруғи чиқарилган кундан - 10 ўтиб кучга киради.

Алиментлар тўлаш тўғрисидаги нотариал тарзда тасдиқланган келишувлар

Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув алимент тўловчи ва алимент олувчи ўртасида тузилади. Агар алимент олувчи муомалага лаёқатсиз бўлса, келишув унинг қонуний вакили билан тузилади.

Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиб, нотариал тартибда тасдиқланиши лозим. Шундагина ушбу келишув ижро варақаси кучига эга бўлади.

Ижро хатида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши лозим:
  • ижро хатини ёзаётган нотариус исм-шарифининг бош ҳарфлари, фамилияси, лавозими;
  • ундириб олувчининг номи ва манзили;
  • қарздорнинг номи ва манзили;
  • ундириб олиш амалга ошириладиган муддат;
  • ундириб олиниши керак бўлган суммалар ёки талаб қилиб олиниши керак бўлган нарсалар, шу жумладан тўланиши керак бўлган пеня, фоизлар;
  • ундириб олувчи тўлаган ёки қарздордан ундирилиши керак бўлган давлат божи ёки тариф суммалари;
  • ижро хати ёзилган сана (йил, ой, кун);
  • ижро хатининг реестрда қайд этилган тартиб рақами;
  • ижро хатини ёзган нотариуснинг имзоси;
  • нотариуснинг муҳри.

Меҳнат низолари комиссиясиларининг қарорлари:

Агар меҳнат низолари бўйича комиссия 10 кунлик муддат ичида якка тартибдаги меҳнат низосини кўриб чиқмаса ёки ҳал этмаса, манфаатдор ходим ёки унинг вакили судга мурожаат қилишга ҳақли.

Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг қарори устидан манфаатдор ходим ёки иш берувчи комиссия қарорининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган кундан эътиборан 10 кунлик муддатда судга шикоят қилиши мумкин. Ушбу муддат ўтказиб юборилганлиги аризани қабул қилишни рад этиш учун асос бўла олмайди. Суд ўтказиб юборилган муддатни узрли деб топиб, бу муддатни тиклаши ва якка тартибдаги меҳнат низосини моҳиятига кўра кўриб чиқиши мумкин.

Давлат ижрочисининг қарори

Ижро иши юритиш тамомланганда давлат ижрочиси бу ҳақда қарор чиқаради. Қарор билан қарздорни, унинг мол-мулкини, олиб қўйилиши лозим бўлган болани қидириш ва бошқа чекловлар бекор қилинади.

Давлат ижрочиси қарорининг кўчирма нусхалари у чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай ундирувчига ва қарздорга, шунингдек ижро ҳужжатини берган судга ёки бошқа органга юборилади. Шунингдек, чекловларнинг бекор қилинганлиги тўғрисида тегишли органларни ёзма шаклда хабардор қилади.

Chat