Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 12237 марта ўқилди

Келишув битимини тасдиқлаш

Келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масала суд мажлисида тарафлар иштирок этган ҳолда кўрилади, бундай келишув нотариус томонидан тасдиқланган ҳоллар бундан мустасно. Ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинади.

Келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида ажрим чиқарилади, унда иш юритиш тугатилганлиги кўрсатилади.

Келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши мумкин.

Келишув битимини тасдиқлаш оқибатлари

Келишув битими апелляция ёки кассация инстанцияси суди томонидан тасдиқланган тақдирда, иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатлари бекор қилиниши тўғрисида ажрим ёки қарор чиқарилади ва иш юритиш тугатилади.

Келишув битими суд ҳужжатини ижро этиш босқичида тузилган тақдирда, битим ишни кўрган биринчи инстанция судига тасдиқлаш учун тақдим этилади.

Суд ҳужжатини ижро этиш босқичида тузилган келишув битимини тасдиқлаш масаласи келишув битими судга тақдим этилган кундан эътиборан 10 кунлик муддатда (иқтисодий судларга тааллуқли масалаларда 15 кунлик муддат) белгиланган тартибларда кўриб чиқилади.

Суд ҳужжатини ижро этиш босқичида тузилган келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажримда келишув битимининг шартлари ва келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги хулоса бўлиши керак.

Суд томонидан келишув битимини тасдиқлашни рад этиш
  • қонун ҳужжатларига зид бўлса;
  • учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлса.

Келишув битимини тасдиқлашни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади, ажрим устидан шикоят қилиниши мумкин.

Келишув битимини ижро қилиш

Келишув битимини тузган шахслар белгиланган тартибда ва муддатларда ихтиёрий равишда ижро этади.

Суд томонидан тасдиқланган келишув битими ихтиёрий равишда ижро этилмаган тақдирда, у келишув битимини тузган шахснинг илтимосномасига, суд харажатларини ундиришга тааллуқли қисми бўйича суднинг ташаббусига кўра суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида, мажбурий ижро этилиши лозим.

Chat