
Истеъмолчи — фойда олиш билан боғлиқ бўлмаган шахсий истеъмол ёки бошқа мақсадларда товар сотиб оладиган, иш ёки хизмат буюртма қиладиган ёхуд бундай ниятда бўлган жисмоний шахс.
Истеъмолчи товар сотиб олишда, иш буюртма қилишда ёки хизматдан фойдаланишда қонун билан кафолатланган ҳуқуқларга эга. Бу ҳуқуқлар товар дўконда, хизмат кўрсатиш жойида ёки ахборот тизимлари орқали сотиб олинганидан қатъи назар ҳимоя қилинади.
Истеъмолчи:
Қонунчиликда ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги истеъмолчилар учун савдо, маиший хизмат ва бошқа хизматлар соҳасида қўшимча имтиёзлар белгиланиши мумкин.
Агар товар, иш ёки хизмат ҳақида нотўғри ёки етарли бўлмаган маълумот берилиши натижасида истеъмолчи ўзига керакли хусусиятларга эга бўлмаган товарни сотиб олган бўлса, у шартномани бекор қилиш ва етказилган зарарни қоплашни талаб қилиши мумкин.
Товар, иш ёки хизматнинг нуқсони истеъмолчининг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етказган бўлса, бу зарар сотувчи, ишлаб чиқарувчи ёки ижрочи томонидан қопланиши лозим. Бундай талабни ҳатто мазкур шахс билан бевосита шартнома тузмаган истеъмолчи ҳам қўйиш ҳуқуқига эга.
Истеъмолчи ҳуқуқи бузилганда судга мурожаат қилишга ҳақли. Даъво, агар қонунчиликда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса:
Истеъмолчилар ўз ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ даъволар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинади.