Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 15027 марта ўқилди

Истеъмолчилар товар (иш, хизмат)ни эркин танлаш ва унинг тегишли даражада сифатига эга бўлиш ҳуқуқига эга.

  • Истеъмолчи мақбул сифатли ноозиқ-овқат товарини харид қилган кунидан эътиборан 10 кун ичида ушбу товар сотиб олинган жойдаги сотувчидан уни айни шундай товарга алмаштириб олишга бундай товар сотувда бўлмаса, пулини қайтариб олишга ҳақли.

Агар товардан фойдаланилмаган, у шикастланмаган, қадоғи билан қайтарилган бўлса, унинг истеъмол хусусиятлари сақланган ва ушбу сотувчидан сотиб олганлигини тасдиқловчи асослар бўлса, истеъмолчининг товарни алмаштириш ёхуд қайтариб олиш ҳақидаги талаби қаноатлантирилиши лозим.

  • Агар тарафларнинг келишувида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, истеъмолчи томонидан тўланган пул суммасини унга қайтариш товар учун ҳақ тўлаш қандай шаклда амалга оширилган бўлса, худди шундай шаклда амалга оширилади.

Агар ноозиқ-овқат товари белгиланган муддатда сақланган бўлса, сотувчи уни қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.

Агар сотувчи товарни қайтариб олишдан ёки айни шундай товарга алмаштиришдан бош тортса Монополияга қарши курашиш қўмитасига шикоят қилиш мумкин.

Chat