Сайт тест режимида ишламоқда

Ҳуқуқий ахборот - ҳаммага, ҳар доим, ҳамма жойда!

  • 1901 марта ўқилди

Уй-жой фонди – инсон яшаши учун яроқли бўлган турар жойдан, шу жумладан уйлар, квартиралар, хизмат турар жойлари, махсус уйлардан (ётоқхоналар, вақтинчалик уй-жой фонди уйлари, ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз қариялар учун интернат-уйлар, шунингдек болалар уйлари ва бошқа махсус мақсадли уйлардан) иборат бўлган фонд.

Уйларда жойлашган савдо, маиший ва носаноат йўналишидаги ўзга эҳтиёжларга мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган жойлар уй-жой фондига кирмайди.

Уй-жой фонди таркиби
  • уйлар;
  • квартиралар;
  • хизмат турар жойлари;
  • ётоқхоналар;
  • вақтинчалик уй-жой фонди уйлари;
  • ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, ёлғиз қариялар учун интернат-уйлар;
  • болалар уйлар;
  • бошқа махсус мақсадли уйлар.

Уй-жой фонди қуйидагилардан иборат:

  • хусусий уй-жой фондлари
    • якка тартибда қурилган уйлар;
    • хусусийлаштирилган квартиралар ва уйлар;
    • қурилган квартиралар ва уйлар;
    • сотиб олинган квартиралар ва уйлар;
    • хўжалик ширкатлари ва жамиятлари, кооперативлар, жамоат бирлашмалари, жамоат фондлари ҳамда бошқа нодавлат юридик шахсларнинг мулки бўлган ва уларнинг маблағлари ҳисобидан қурилган уйлар.
  • давлат уй-жой фондлари
    • маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрида бўлган муниципал уй-жой фонди;
    • давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига тегишли бўлган идоравий уй-жой фонди;
    • ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган, кам таъминланган фуқаролар учун хусусийлаштириш ҳуқуқисиз, ижара шартлари асосида фойдаланишга берилган аниқ мақсадли коммунал уй-жой фонди.

Турар жойларни уй-жой фондига киритиш

Уйлар ва турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқининг кадастр идоралари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилиши уларнинг уй-жой фондига киритилганлигининг тасдиғи ҳисобланади.

Турар жойларни уй-жой фондидан чиқариш

Қуйидаги ҳолларда уйлар ва турар жойлар уй-жой фондидан чиқарилади:

  • авария ёки яшаш учун яроқсиз бўлган ҳолларда;
  • давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бузилганда;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорига кўра яшаш учун мўлжалланмаган жойларга ўтказилганда.

Chat