Ўзига бириктирилган турар жойи бўлмаган етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола уй-жойга муҳтож сифатида «онлайн-навбат» ахборот тизимига киритилади.
«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази болани у муқобил жойлаштириш шаклида ёки ўқув-тарбия муассасасида бўлиш муддати тугашидан бир йил олдин навбатга киритади. Зарур ҳолларда бу муддатдан олдин ҳам амалга оширилиши мумкин.
Ўз вақтида навбатга киритилмай қолган шахс 23 ёшга тўлгунга қадар ҳудудий бошқарма хулосаси асосида рўйхатга киритилиши мумкин. 23 ёшгача навбатга киритилган шахсга туман ёки шаҳар комиссияси хулосаси асосида 27 ёшга тўлгунга қадар уй-жой харид қилиниши мумкин.
Уй-жой мулк ҳуқуқи асосида берилади. Бир нафар шахс учун умумий майдони 25–50 квадрат метр, етим болалар ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўзаро никоҳ тузган ҳолда эса 50–70 квадрат метр бўлган квартира ёки белгиланган нархдан ошмайдиган якка тартибдаги уй ажратилади.
Ногиронлиги бўлган шахсга квартира кўп қаватли уйнинг учинчи қаватидан юқори бўлмаган қаватдан берилади. Уй-жой бирламчи ёки иккиламчи бозордан, шунингдек белгиланган нарх доирасида якка тартибдаги уйлар орасидан харид қилиниши мумкин.
Муҳим: берилган уй-жойни шахс 30 ёшга тўлгунга қадар сотиш, ҳадя қилиш, гаровга қўйиш ёки ижарага бериш мумкин эмас. Уй-жойда ўзи ва оила аъзоларидан ташқари бошқа шахсларни доимий рўйхатга қўйиш ҳам тақиқланади.
Уй-жойга муҳтож шахс мулк ҳуқуқи асосида уй-жой олиш ёки ўзи ўқиётган ёхуд ишлаётган ҳудудда ижарага олинган уй учун ижара тўловини қоплаш вариантларидан бирини танлаши мумкин.
Ижара тўлови кўпи билан 10 йил, бироқ шахс 30 ёшга тўлгунга қадар қопланади. Қопланадиган ойлик миқдор:
Ижара тўловини қоплаш вариантини танлаган шахсга кейинчалик шу дастур доирасида мулк ҳуқуқи асосида уй-жой ажратилмайди.
Қуйидагиларга йўл қўйилмайди: