Далолатнома ёзувини тиклаш — илгари туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ёки бошқа фуқаролик ҳолати ҳақида ёзув мавжуд бўлганини тасдиқловчи етарли асослар бўлганда йўқолган ёзувни қайта тиклашдир.
Муҳим: гувоҳнома йўқолган, лекин ФҲДЁ тизимида далолатнома ёзуви сақланган бўлса, ёзувни тиклаш эмас, такрорий гувоҳнома олиш талаб этилади.
Туғилганлик, никоҳ тузилганлиги ва никоҳдан ажралганлик ҳақидаги ёзувни тиклаш учун, одатда, ёзув кимга нисбатан тузилган бўлса, ўша шахснинг ўзи мурожаат қилади.
16 ёшга тўлмаган болага нисбатан унинг:
Далолатнома ёзувининг иккала нусхаси ҳам йўқолган бўлса, 16 ёшга тўлган фуқаро ФҲДЁ органига шахсан ариза беради.
Ариза билан бирга:
ФҲДЁнинг ягона электрон архиви ва идоралараро ахборот тизимларида мавжуд маълумотлар ариза берувчидан қайта талаб қилинмайди.
Ариза ФҲДЁ органи томонидан 15 кун мобайнида кўриб чиқилади. Зарур тасдиқловчи маълумотларни олиш билан боғлиқ узрли сабаблар мавжуд бўлса, муддат кўпи билан 15 кунга узайтирилиши мумкин. Бу ҳақда ариза берувчига хабар берилади.
Ёзувни тиклаш учун етарли асослар аниқланмаса, ФҲДЁ органи асослантирилган рад жавоби беради. Рад этиш устидан судга мурожаат қилиш мумкин.
Хизмат учун қонунчиликда белгиланган тартибда давлат божи ундирилади.