Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 27555 марта ўқилди

Ўзбекистонда автотранспорт воситасини муомала лаёқатига эга, 18 ёшга тўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар сотиб олиши мумкин.

  • Янги автотранспорт воситаси махсус савдо ташкилотилари – дилер орқали сотиб олинади.

Масалан

Янги автотранспорт воситасини дилерлардан сотиб олишда шартномани нотариус орқали тасдиқлаш талаб этилмайди. Автотранспорт воситасини Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматида рўйхатдан ўтказиш ва давлат рақами белгисини олиш учун берилган ҳисоб-маълумот асос бўлади.

  • Дилерлар орқали автотранспорт воситасини сотиб олишда олувчининг паспорти ва СТИРи тақдим этилади.
  • Фойдаланишда бўлган автотранспорт воситасини махсус ихтисослаштирилган бозорлар ёки Интернет сайтлар ва мобил иловалар («OLX.UZ», «AVTOBOR», «AVTOELON» ва ҳ.) орқали сотиб олиш мумкин.

Бунда автотранспорт воситаси билан боғлиқ битимлар (олди-сотди, ҳадя, айрбошлаш шартномалари ва ҳ.к.) нотариал тартибда тасдиқланиши лозим.

Автотранспорт воситаларини хорижда ҳам сотиб олиш мумкин. Хорижда сотиб олинган автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасига олиб киришда тегишли божхона ҳужжатлари расмийлаштирилиши лозим.


Автотранспортни иккиламчи бозордан сотиб олиш

  • Автотранспорт воситаси олди-сотди шартномасини нотариал тартибда тасдиқлаш лозим.
  • Автотранспорт воситаси олди-сотди шартномасини олувчининг доимий ёки вақтинчалик яшаш жойидан қатъий назар исталган давлат нотариал идорасида тасдиқлаш мумкин.

Талаб этиладиган ҳужжатлар
  • сотувчи ва олувчининг паспортлари;
  • автотранспорт воситасининг техпаспорти;
  • турмуш ўртоғининг розилиги (агар никоҳ давомида сотиб олинган бўлса);
  • гаровга қўювчи шахснинг розилиги (агар гаровга олинган бўлса);
  • васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги (агар васийлик ва ҳомийликка олинган бўлса);
  • кредит шартномаси нусхаси (агар кредит шартномаси асосида олинган бўлса).

Амалга ошириладиган тўловлар ҳаволага ўтинг.

Герб йиғими: БҲМнинг 10 фоизи.

Пуллик хизматлар
  • тушунтириш бериш;
  • шартнома лойиҳасини тайёрлаш;
  • тақиқни текшириш.

Керакли нотариал идорасини бу ердан топишингиз мумкин.

Нотариус қабулига ёзилиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Chat