Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 50023 марта ўқилди

Суд ҳужжатлари устидан норози бўлиб апелляция ва кассация тартибида шикоят бериш мумкин.

Апелляция / кассация шикоятида (протестида) қуйидагилар кўрсатилиши керак
  • шикоят (протест) йўлланаётган суднинг номи;
  • шикоят (протест) бераётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми (номи), унинг яшаш жойи ёки жойлашган ери (почта манзили);
  • шикоят қилинаётган ёки протест келтирилаётган ҳал қилув қарори, қарор ва ушбу суд ҳужжатларини чиқарган суд;
  • ҳал қилув қарорининг, ажримнинг, қарорнинг нотўғрилиги нимадан иборат эканлиги;
  • шикоят (протест) бераётган шахснинг илтимоси;
  • шикоятга (протестга) илова қилинган ёзма материалларнинг рўйхати.

  • Апелляция ва кассация шаклидаги шикоятлар юқори турувчи судга йўлланади.
  • Шикоятни шикоят бераётган шахс ёки унинг вакили имзолайди. Шикоятда (протестда) уни берган шахснинг ёки унинг вакилининг телефон ва факс рақамлари, электрон почта манзили кўрсатилиши мумкин.

Фуқаролик суди қарорлари устидан шикоят қилиш муддатлар
  • апелляция тартибида - қарор қабул қилинган кундан 20 кун ичида;
  • кассация тартибида - қарор қонуний кучга кирган кундан 6 ой ичида;

Маъмурий суд қарорлари устидан шикоят қилиш муддатлари
  • апелляция тартибида - қарор қабул қилинган кундан 20 кун ичида;
  • кассация тартибида - қарор қонуний кучга кирган кундан 1 ой ичида;

 

Иқтисодий суд қарорлари устидан шикоят қилиш муддатлари
  • апелляция шикояти - биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан 1 ой ичида;
  • кассация шикояти - суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин 1 ой ичида;

Жиноят суди ҳукми устидан шикоят қилиш муддатлари
  • апелляция тартибида – ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан 10 сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг нусхаси топширилган кундан эътиборан шундай муддат ичида;
  • кассация тартибида – суднинг айблов ҳукмини ёки ажримини (қарорини), шунингдек суднинг оқлов ҳукмини ёхуд ишни тугатиш тўғрисидаги ажримини (қарорини) кассация тартибида қайта кўриб чиқишга улар қонуний кучга кирганидан кейин 1 йил мобайнидагина йўл қўйилади.

Chat