Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 29386 марта ўқилди

Ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун маъмурий судга мурожаат қилишга ҳақли.

Судга мурожаат қилиш:
  • фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги маъмурий ишлар бўйича, шунингдек Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексда назарда тутилган бошқа ҳолларда — ариза (шикоят) ва илтимоснома шаклида;
  • апелляция ва кассация инстанцияси судларига — шикоят (протест) билан мурожаат қилишингиз лозим.

Маъмурий судлар томонидан ҳал этиладиган ишлар
  • идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар;
  • давлат бошқаруви органлари ва маъмурий органлар, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қонунга зид ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар;
  • сайлов комиссияларинниг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар;
  • нотариал ҳаракатни амалга ошириш тўғрисидаги ишлар;
  • фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзишни рўйхатга олиш рад этилганлиги тўғрисидаги ишлар;
  • нотариуснинг ёхуд фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи мансабдор шахсининг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар;
  • давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаш устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишлар.

Chat