Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 11374 марта ўқилди

Дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифалари:

1. Онкологик касалликларга чалинганлар.

2. Сил касаллигига чалинганлар.

3. Мохов касаллигига чалинганлар.

4. Эндокринологик касалликларга (қандли ва қандсиз диабетга) чалинганлар.

5. Руҳий касалликларга чалинганлар.

6. ОИВ касаллигини юқтирганлар.

7. Юрак клапанини протезлаш ва органларни кўчириш юзасидан операция қилинган шахслар.

8. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар.

9. 1941—1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар.

10. 1941—1945 йиллардаги уруш меҳнат фронти қатнашчилари.

11. Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган — ногирон шахслар.

12. Байналмилалчи жангчилар.

13. Ҳарбий хизматни ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.

Амбулаторияда даволанишда шахсларнинг айрим тоифаларини дори воситалари билан имтиёзли таъминлаш дори воситаларини амбулатория-поликлиника муассасалари орқали ёхуд дорихоналар орқали бериш йўли билан амалга оширилади. Беморларга дори воситаларини имтиёзли бериш беморлар амбулатория тартибида даволанадиган амбулатория-поликлиника муассасасида даволовчи врачларнинг тайинлаши бўйича бепул берилади.

  • Масъул шахс дори воситалари олинганидан кейин уларни махсус журналда тилхат остида беморга беради. Вояга етмаган беморларга мўлжалланган дори воситалари уларнинг ота-оналарига ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга берилади. Айрим ҳолларда вояга етган беморнинг ҳолатига қараб дори воситалари унинг қариндошларига берилиши мумкин.
  • Талаб этиладиган дори воситаси амбулатория поликлиника-муассасасида мавжуд бўлмаган тақдирда даволовчи врачлар уларни дорихоналардан имтиёзли бериш учун рецептлар ёзадилар.

Рецептни олиш учун беморлар (ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, қариндошлар) амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатни кўрсатган ҳолда беморлар ҳисобда турадиган жойдаги ёки тиббий хизмат кўрсатиш учун бириктирилган жойдаги амбулатория-поликлиника муассасасига мурожаат қиладилар.

  • Имтиёзли тарзда таъминланадиган дори воситаларининг рўйхати.
  • Рецептда дори воситалари даволашнинг бир курсидан ортиқ бўлмаган миқдорда тиббий кўрсаткичлар бўйича ёзилади. Рецепт берилган кундан бошлаб 1 ой мобайнида ҳақиқийдир.

Дорихоналарда умумий қабул қилинган халқаро-патентланмаган ном ҳисобга олинган ҳолда савдо номи бўйича тайинланган дори воситаси мавжуд бўлмаган тақдирда, янгидан ёзилган рецепт асосида фақат амбулатория-поликлиника муассасасининг раҳбари (унинг ўринбосари) билан келишган ҳолда бошқа савдо номи билан дори воситасига синонимик алмаштирилиши мумкин.

Бунда рецептнинг орқа томонига ушбу дори воситасининг мавжуд эмаслиги тўғрисида белги (фармацевт ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва имзоси, сана, дорихонанинг номи ва штамп) қўйилган ҳолда кейинчалик уни амбулатория-поликлиника муассасасига тақдим этиш учун беморга берилади.

Дори воситасининг зарур миқдори мавжуд бўлмаган ҳолларда беморга рецептларнинг йиртиб олинадиган корешокларининг тегишли устунларида кўрсатилган ҳолда мавжуд дори воситаси миқдори берилади.

Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини реализация қилганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

Chat