Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 295899 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти – Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

16 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари паспортга (ID-карта) эга бўлишлари керак.

Паспорт расмийлаштириш ва бериш қуйуидаги ҳолатларда берилади
  • шахс 16 ёшга тўлганда;
  • Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги олинганида;
  • паспортнинг амал қилиш муддати тугаганида;
  • фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси ўзгарганида;
  • ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги аниқланганида;
  • суд ажрими билан паспортнинг амал қилиши тўхтатиб турилганда;
  • рўйхатга олиш (рўйхатдан чиқариш), алоҳида маълумотлар ёки визалар учун мўлжалланган варақлар ишлатилиб бўлинганида;
  • паспорт бланкаси яроқсиз ҳолга келганида;
  • паспорт йўқотиб қўйилганида.

  • Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти ички ишлар органлари томонидан берилади.
  • Ўзбекистон Республикасининг хорижда доимий яшайдиган фуқароларига, шунингдек Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси томонидан берилади.
  • Бунда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш мумкин.

Паспорт олиш учун қуйидагиларни тақдим этиш лозим
  • белгиланган шаклдаги ариза;
  • илгари берилган паспорт;
  • туғилганлик ҳақида гувоҳнома (биринчи марта расмийлаштирилаётганда);
  • давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция.

Chat