Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 19695 марта ўқилди

Яшаш гувоҳномаси - хорижий шахснинг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.



Доимий яшашга рухсатнома олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
  • белгиланган шакл бўйича 2 нусхада ариза — сўровномалар;
  • аризачи доимий яшаш ниятида бўлган қариндошлари (танишлари) нинг аризачи илтимосига ўз муносабатлари тўғрисида нотариат томонидан тасдиқланган аризалари, шунингдек қариндошлар (танишлар)нинг уй-жойга эгалик ҳуқуқини ва унда яшовчи шахслар сонини тасдиқловчи ҳужжатлар;
  • никоҳ тўғрисидаги, боланинг туғилганлик ҳақидаги ҳужжатларнинг нотариат томонидан тасдиқланган нусхалари;
  • давлат божи тўланганлиги тўғрисида квитанция;
  • катталиги 35х45 миллиметрли 2 та фотосурат.

  • Хорижий шахслар учун яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга берилади, аммо хорижий давлат паспортининг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак, 60 ёшга тўлганда эса — хорижий давлат паспорти амал қиладиган бутун муддатга берилади.
  • Фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга, 60 ёшга тўлганда эса муддатсиз берилади.

Яшаш гувоҳномаси қуйидаги ҳолларда алмаштирилади
  • фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганида;
  • миллатини, туғилган йилини ўзгартирганда;
  • ёзувлардаги чалкашлик аниқланганда;
  • алоҳида белгилар учун мўлжалланган варақлар тўлганда;
  • амал қилиш муддати тугаганда;
  • фойдаланишга яроқсиз ҳолга келганда.

  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшашга рухсат бериш тўғрисидаги ҳужжатларни ваколатли органларнинг ҳар бирида кўриб чиқиш муддати 1 ойдан ошмаслиги керак.
  • Хорижий шахс ва фуқаролиги бўлмаган шахс учун яшаш гувоҳномалари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси қуйидаги ҳолларда ўз кучини йўқотади.
Chat