Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 6906 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикасидан чиқиш учун хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш керак.


Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришга ариза бериш

Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади
  • Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти;
  • фуқаролиги бўлмаган шахс учун Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси;
  • Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ID картаси;
  • фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида яшаш ID картаси

Хорижга чиқиш паспорти 10 иш куни (16 ёшдан 25 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун қўшимча ўрганишлар талаб этиладиган алоҳида ҳолларда — 1 ой) ичида тақдим этилади.

Биометрик паспорт қуйидаги амал қилиш муддатларига берилади

Амал қилиш муддати тугаганидан кейин хорижга чиқиш биометрик паспорти маълумотларни йиғиш пунктига топширилади.

Амал қилиш муддати тугаган ёки яроқсиз ҳолатга келган, аммо ичига қўйилган хорижий давлатларга кириш визаларининг амал қилиш муддати тугамаган хорижга чиқиш биометрик паспортлари қайта расмийлаштирилган тақдирда, хизматдан фойдаланувчининг сўровига кўра маълумотларни йиғиш пункти ходими томонидан ушбу паспортга бекор қилинганлигини ифодаловчи махсус белги қўйилган ҳолда, янги хорижга чиқиш биометрик паспорти билан бирга эски хорижга чиқиш биометрик паспорти ҳам қайтариб берилади.

Chat