Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 8591 марта ўқилди

Оператор (провайдер)нинг абонент билан ўзаро муносабати ёзма (электрон) шаклда тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.

Жисмоний ёки юридик шахс шартнома тузишдан олдин қуйидаги ахборотларни олишга ҳақли:
  • асосий ва қўшимча хизматлар рўйхати;
  • хизматлар нархи, тарифлар;
  • алоқани ташкил этиш ва тармоқдан фойдаланиш усуллари;
  • тармоққа уланиш ва хизмат кўрсатиш тартиби;
  • хизматларни тақдим этиш қоидалари;
  • хизматнинг сифатлилиги даражаси.

  

Тармоқ орқали асосан қуйидаги хизмат турлари тақдим этилади:
  • интернетдан фойдаланиш;
  • ахборот ресурслари ва тизимларидан фойдаланиш;
  • электрон хабарлар қабул қилиш ва узатиш (шу жумладан, электрон почта);
  • IP-адрес ажратиш ва тутиб туриш;
  • хостинг хизматлари.

  

Абонент (фойдаланувчи) ҳуқуқлари
  • оператор (провайдер) хизматларидан фойдаланиш;
  • оператор (провайдер)дан мажбуриятлари бажаришилини талаб қилиш;
  • шартномада кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ тўлашни рад этиш;
  • оператор (провайдер) айби билан етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш;
  • оператор (провайдер) билан тузилган шартномани бекор қилиш.
  • хизмат кўрсатиш муддати бузилганда, абонент қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли:
  • камчиликларни бепул бартараф этиш;
  • хизмат кўрсатилиши мумкин бўлган янги муддатни белгилаш;
  • нархни қайта ҳисоблашни талаб қилиш.

Оператор (провайдер) томонидан абонентга тақдим этиладиган асосий маълумотлар
  • ўзи ҳақидаги маълумот (номи, почта манзили, иш тартиби ва телефон рақамлари);
  • лицензия рақами ва амал қилиш муддати;
  • хизмат кўрсатиш тартиби;
  • хизмат кўрсатишдаги чекловлар;
  • тариф режалари;
  • хизматлардаги имтиёз ва чегирмалар;
  • пулли ва пулсиз хизматлар рўйхати;
  • хизматларга ҳақ тўлаш муддатлари ва шакллари;
  • абонентларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби;
  • истеъмолчиларга ахборот берувчи хизматнинг телефон рақамлари (мавжуд бўлганда).
 

Қуйидаги маълумотлар абонентнинг сўровига мувофиқ 24 соат мобайнида ҳеч қандай чекловларсиз тақдим этилиши шарт:
  • тармоқ орқали кўрсатиладиган хизматлар тўғрисидаги;
  • тарифлар тўғрисидаги;
  • абонентга унинг шахсий ҳисобварағининг ҳолати ва қарздорлиги тўғрисидаги;
  • техник носозликлар тўғрисидаги.

  

Оператор (провайдер) мажбуриятлари
  • шартномада белгиланган муддат ва ҳажмда ишларни бажариш (хизмат кўрсатиш);
  • хизматларнинг сифатини таъминлаш;
  • хизмат кўрсатиш тартиби ва шартлари ўзгарганлиги, шу жумладан тарифлар ўзгарганлиги тўғрисида – ўзгартиришлар кучга киришидан камида 10 кун олдин ахборот тақдим этиш;
  • шартнома шартларини бажармаганлик учун қайта ҳисоб-китоб қилиш;
  • абонент (фойдаланувчи)га таъмирлаш-профилактика ишлари тўғрисида зудлик билан хабар бериш;
  • хизматлар узлуксиз ва кеча-кундуз кўрсатилишини таъминлаш;
  • абонентнинг ҳисоб варағи жорий ҳолати тўғрисида унга батафсил ахборот тақдим этиш;
  • ахборот ресурслари ҳимоя қилинишини таъминлаш чораларини кўриш;
  • абонентларнинг оғзаки мурожаатларини дарҳол, ёзма ёки электрон мурожаатлари келиб тушган кундан бошлаб 15 кун ичида кўриб чиқиш;
  • тармоқдан фойдаланиш қоидаларига риоя этиш юзасидан ҳар ойда 1 марта эслатма хабарини бериш.

Абонент (фойдаланувчи) мажбуриятлари
  •  тўловни  вақтида амалга ошириш;
  • оператор (провайдер)ни носозликлар ёки ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилиш;
  • оператор (провайдер)га етказилган зарарни қоплаш;
  • GSM, IP ёки SMS-шлюзлар ёки шунга ўхшаш воситалардан фойдаланиш нияти бўлганда, бу ҳақда оператор (провайдер)ни огоҳлантириш.

Фойдаланувчи қуйидаги мажбуриятларга эга:

 

  • Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумига таҳдид солувчи, шунингдек порнографияни тарғиб қилувчи ва бошқа тақиқланган ахборотни тарқатмаслик;
  • фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказувчи ахборотни тарқатмаслик;
  • тарқатилиши тақиқланган ахборотлардан фойдаланмаслик;
  • тармоқдан фойдалана олиш атрибутларини бошқа шахсларга бермаслик (кўпайтирмаслик);
  • таркибига компьютер вируслари ёки зарарли ахборотни олган маълумот ёхуд дастурий таъминотни эълон қилмаслик ва узатмаслик;
  • муаллифлик ҳуқуқларини бузмаслик.

Интернет провайдерларига берилган лицензиялар реестри билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Оператор (провайдер) томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилмаса ёки сифатсиз хизмат кўрсатилса:

  • Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига мурожаат этиш учун ушбу ҳаволага ўтинг;
  • Алоқа инспекциясига мурожаат этиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.
Chat