Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 8831 марта ўқилди

Жамоа келишуви — муайян касб, тармоқ, ҳудуд ходимлари учун меҳнат шартлари, иш билан таъминлаш ва ижтимоий кафолатлар белгилаш борасидаги мажбуриятлар белгиланган норматив ҳужжатдир.

Жамоа келишувида қуйидагилар назарда тутилиши мумкин
  • меҳнатга ҳақ тўлаш, меҳнат шартлари ва уни муҳофаза қилиш, меҳнат ва дам олиш тартиби;
  • нархларнинг ўзгариб боришига, инфляция даражасига қараб меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш механизми;
  • энг кам миқдори қонун ҳужжатларида назарда тутиладиган компенсация тарзидаги қўшимча тўловлар;
  • ходимларнинг ишга жойлашишига, уларни қайта ўқитишга кўмаклашиш;
  • экологик хавфсизликни таъминлаш ҳамда ходимларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш;
  • ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш;
  • ногиронлиги бўлган шахслар ва ёшлар (шу жумладан ўн саккиз ёшга тўлмаганлар) учун қўшимча иш жойлари ташкил этувчи корхоналарга бериладиган имтиёзлар;
  • ижтимоий шериклик ҳамда 3 тарафлама ҳамкорликни ривожлантириш, жамоа шартномаларини тузишга кўмаклашиш, меҳнат низоларининг олдини олиш, меҳнат интизомини мустаҳкамлаш тўғрисидаги қоидалар.

Жамоа келишувининг амал қилиш доираси
  • Жамоа келишуви ваколатли органлари шу келишувни тузган ходимларга ва иш берувчиларга қўлланилади.
  • Уч тарафлама келишув тузилган тақдирда, жамоа келишуви ижро этувчи ҳокимиятнинг тегишли органига ҳам қўлланилади.

Жамоа келишувининг амал қилиш муддати тарафлар томонидан 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга белгиланади.

Chat