Ўқувчиларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражаси қуйидаги назорат турларини ўтказиш орқали баҳоланади:
жорий назорат — сўровлар, назорат ишлари ёки тестлар тарзида ўқувчиларнинг билимлари, кўникма ва малакалари мунтазам назорат қилинади;
оралиқ назорат — чорак тамом бўлганда ва ўқув дастурининг тегишли бўлими тугаллангандан кейин ўқувчиларнинг билимлари, кўникма ва малакаларини баҳолаш учун амалга оширилади. У ёзма назорат иши ёки тестлар шаклида ўтказилади. Ушбу назоратда фойдаланиладиган материаллар ўқув фани ўқитувчиси томонидан тайёрланади.
Баҳолаш ўқувчини синфдан-синфга ўтказиш учун асос бўлади.
5 — 9-синф ўқувчиларининг билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисида Низом