Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 28748 марта ўқилди

Маъмурий баённома йўл ҳаракати қоидалари бузилган жойда (мустасно ҳолатлар) тузилиб, ЙҲХББ ходими ва ҳуқуқбузар томонидан (гувоҳлар, холислар ва жабрланувчилар бўлган тақдирда маъмурий баённома улар томонидан ҳам) имзоланади.

Ҳуқуқбузар маъмурий баённоманинг мазмунидан норози бўлса, баённомага
  • ўз фикр-мулоҳазаларини ёзиб қўйишга;
  • имзолашдан бош тортиб, бунинг сабабларини баён этишга ҳақли.

  • Ҳуқуқбузар имзолашдан ёки ёзма тушунтириш беришдан бош тортганда, ЙҲХББ ходими баённомага бу ҳақда ёзиб қўяди ва гувоҳлар ёки холислар иштирокида далолатнома тузиб, баённомага илова қилинади.
  • Баённома тузишда ҳуқуқбузарга унинг ҳуқуқ ва бурчлари тушунтирилиши шарт.

Ҳуқуқбузарнинг ҳуқуқлари
  • иш материаллари билан танишиб чиқиш;
  • изоҳлар бериш;
  • далиллар келтириш;
  • ўз илтимосини баён этиш;
  • ишни кўриб чиқиш вақтида адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланиш;
  • ўз она тилида сўзлашга ва таржимоннинг хизматларидан фойдаланиш;
  • иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят бериш.

Ҳуқуқбузарнинг бурчлари
  • Маъмурий қамоққа олиш ва ашёларини мусодара қилиш чораларини қўллаш назарда тутилган бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш вақтида қатнашиш.

Chat