Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 94054 марта ўқилди

Несельскохозяйственные земли – в собственность и в аренду | NORMA.UZ

Хусусийлаштирилиши мумкин бўлган ер участкалари

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёки мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари хусусийлаштирилиши мумкин.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқ белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиши керак. Хусусийлаштирилаётган ер участкасида жойлашган бино ва иншоотларнинг мулкдори билан ер участкаси ҳуқуқ эгаси ҳақидаги маълумотлар ўзаро мувофиқ бўлиши лозим.

Мурожаат қилиш тартиби

Ариза берувчи ёки унинг ваколатли вакили:

Давлат хизматлари марказига мурожаат қилинганда аризани марказ ходими ариза берувчи номидан тўлдиради. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда ариза мустақил равишда тўлдирилади.

Аризага заруратга қараб қуйидаги ҳужжатларнинг сканер қилинган нусхалари илова қилинади:

  • вакил мурожаат қилганда — белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;
  • юридик шахс учун — таъсис ҳужжатларига мувофиқ зарур бўлса, тегишли бошқарув органининг хусусийлаштириш ҳақидаги қарори;
  • ер участкаси улушли ёки биргаликдаги эгаликда бўлса — барча ҳуқуқ эгаларининг келишуви ёки суд ҳужжати.

Йиғим ва аризани текшириш

Давлат хизмати кўрсатилгани учун БҲМнинг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Ариза «Yerxususiylashtirish» ахборот тизими орқали ваколатли органларга юборилади. Ахборот тизимлари орқали:

  • ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилгани;
  • кўчмас мулкка нисбатан тақиқ ёки хатлов мавжуд эмаслиги;
  • ер участкасига оид тугалланмаган давлат хизмати ёки суд иши мавжуд эмаслиги;
  • ер участкасида хусусийлаштирилмайдиган давлат мулки объекти жойлашмагани;
  • ер участкаси хусусийлаштириш талабларига мувофиқлиги текширилади.

Давлат кадастрлари палатасининг туман ёки шаҳар филиали асосий кадастр маълумотларини 5 иш куни ичида ўрганади. Ер участкаси хавфли моддалар билан зарарланган ҳудудда жойлашган-жойлашмагани тегишли экология органи томонидан ҳам 5 иш куни ичида текширилади.

Сотиб олиш қиймати ва натижани расмийлаштириш

Ариза келишилса, хусусийлаштирилаётган ер участкасининг сотиб олиш қиймати бўйича ҳисобварақ шакллантирилади. Қиймат ер солиғининг хусусийлаштириш вақтидаги базавий ставкасига нисбатан белгиланган меъёрлар асосида ҳисобланади.

Ариза берувчи тўлов ҳақидаги хабарномани олган кундан бошлаб 10 иш куни ичида ер участкасининг сотиб олиш қийматини тўлиқ тўлаши керак. Тўлов ўз вақтида амалга оширилмаса, хусусийлаштириш рад этилади.

Тўлов тўлиқ амалга оширилгандан кейин ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери шакллантирилади. Мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилиб, давлат ордери ва Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма ариза берувчига ЯИДХП ёки Давлат хизматлари маркази орқали юборилади.

Рад этиш ва шикоят қилиш

Хусусийлаштиришни фақат қонунчиликда назарда тутилган асослар бўйича рад этиш мумкин. Рад этишга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилса, ариза берувчи рад жавобини олган кундан бошлаб бир ой ичида, давлат хизмати учун йиғимни қайта тўламасдан мурожаат қилишга ҳақли.

Давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.

Chat