Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 63483 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари томонидан уларга доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш «Yerхususiylasнtirish» ААТ орқали амалга оширилади

  • Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишга доир маъмурий регламент 1-иловага мувофиқ;
  • Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
  • Якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
  • «Yerхususiylashtirish» ААТга уланадиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар рўйхати 4-иловага мувофиқ;
  • «Yerelektron» ААТга уланадиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ер участкаларини хусусийлаштириш учун ариза берувчилар ер участкаси жойлашган тегишли ҳудуддаги Давлат хизматлари марказларига ўзлари келган ҳолда мурожаат қиладилар ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтадилар.

  • Ариза тўлдириш жараёнида:
  1. ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги Кадастр агентлигининг «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали;
  2. хусусийлаштириш объектлари ва субъектлари «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10, 12 ва 13-моддалари талабларига мослиги «Yerхususiylasнtirish» ААТга уланган ташкилотларнинг ахборот тизимлари орқали автоматик равишда текширилади.
  • Ер участкасини хусусийлаштириш тўғрисидаги аризага қуйидагиларнинг сканер қилинган нусхаси илова қилиниши керак:
  1. белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома (ариза берувчининг вакили мурожаат қилган ҳолларда);
  2. юридик шахснинг тегишли бошқарув органининг ер участкасини хусусийлаштириш тўғрисидаги қарори (ариза берувчи — юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ зарур бўлса).
  • Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали ариза тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида қуйидагиларни ўрганади:
  1. ер участкалари бўйича топографик режанинг мавжудлиги;
  2. аризада кўрсатилган ер участкаси ва ҳуқуқ эгаси тўғрисидаги маълумотларнинг Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги маълумотларга мувофиқлиги;
  3. хусусийлаштирилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқ эгаси ҳақидаги маълумотларнинг ушбу ер участкасида жойлашган бино ва иншоотларнинг мулкдори ҳақидаги маълумотларга мувофиқлиги;
  4. хусусийлаштирилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларига нисбатан тақиқнинг ёки хатловнинг мавжудлиги;
  5. ер участкаси жойлашган жойга чиққан ҳолда ер участкаси чегараларини кадастр ҳужжатлари маълумотларига мослигини аниқлаш.

Ариза берувчи хусусийлаштирилаётган ер участкасининг сотиб олиш қиймати тўловини тўлиқ амалга оширганидан сўнг «Yerхususiylasнtirish» ААТ автоматик Регламентда келтирилган шаклга мувофиқ жисмоний шахс бўйича — фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт рақами, ЖШШИР, юридик шахс бўйича — юридик шахс номи, СТИР рақамини кўрсатган ҳолда ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини белгиланган тартибда шакллантиради ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг тегишли ҳудудий бошқармаларига имзолаш учун юборади.

  • Давлат активларини бошқариш агентлигининг тегишли ҳудудий бошқармалари «Yerхususiylasнtirish» ААТ орқали олган давлат ордерига бир иш куни ичида электрон рақамли имзо қўяди ва уни Кадастр агентлигининг «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали Давлат кадастрлари палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига юборади.
  • Давлат хизматлари маркази давлат ордери ва Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма олганидан сўнг реал вақт режимида уларни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация технологиялари орқали хабардор қилади.
  • Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма ва давлат ордери ЯИДХП орқали ариза берувчига юборилганда автоматик равишда хабарнома берилади.
  • Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича QR-код (матрик штрих-код) қўйилган электрон ҳужжатлар аслига тенглаштирилади.
Chat