Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 9294 марта ўқилди

Жисмоний шахсга кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматларига тарифлар қуйидагича тасдиқланади:
  • иситишгабир кунлик иситиш даврига иситиладиган майдоннинг 1 квадрат метрига (сўм/кв.м/ой);
  • иссиқ сув таъминотига — индивидуал ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичлари бўйича иссиқ сувнинг 1 куб метри учун (сўм/куб.м).

Иссиқлик таъминоти учун тарифлар

Иссиқлик таъминоти учун тарифлар тарихи

Истеъмолчида индивидуал ҳисобга олиш асбоблари бўлмаса, бир одамга бир ойлик (сўм/киши/ой) меъёр доирасида тариф қўлланилади.

Турар жойда рўйхатдан ўтказилган фуқаролар ва ҳисобга олиш асбоблари бўлмаса, иссиқ сув учун ҳисоб-китоблар:
  • бир хонали ва икки хонали турар жой биносидаги - 1 кишига;
  • уч хонали турар жой биносидаги - 2 кишига;
  • тўрт хонали турар жой биносидаги - 3 кишига;
  • беш хонали турар жой биносидаги - 4 кишига ҳисобидан амалга оширилади.

Истеъмолчилар томонидан хизматлар учун тўловлар ой тамом бўлгандан кейинги ойнинг 10-санасидан кечикмай амалга оширилади.

Хизматлар учун ўз вақтида тўловлар тўланмаганда муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун:
  • юридик шахслар - 0,4 фоиз миқдорида;
  • аҳоли - 0,1 фоиз миқдорида пеня тўлайди.

Иситиш ва иссиқ сув учун истеъмолчи томонидан тўлов чеклашсиз, етказиб берувчининг ҳисоб рақамига маблағ йўналтирилган ҳолда пластик карточка ёки электрон тўловлар тизими орқали тўланиши мумкин.

Ўтган ойдаги иссиқлик энергияси учун тўловни қисмларга бўлиб тўлашга йўл қўйилади.

Chat