Давлат ижтимоий суғуртаси доирасида суғурталанган шахсларга:
Суғурталанган шахс — давлат ижтимоий суғуртаси бўйича суғурта ҳодисаларидан ҳимояланган жисмоний шахс.
Суғурта стажи — шахс учун давлат ижтимоий суғурта бадаллари тўланган даврлар йиғиндиси.
Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси — шахсни ишдан озод қилиш ва тегишли нафақани тайинлаш учун асос бўладиган тиббий ҳужжат.
Янги давлат ижтимоий суғуртаси тизими:
Суғурта ҳодисаси юзага келган сана меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган ишдан озод этиш даврининг биринчи куни ҳисобланади.
Нафақа фуқаронинг алоҳида аризасисиз, электрон меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ва давлат ахборот тизимларидаги маълумотлар асосида проактив шаклда тайинланади.
Проактив тайинлаш — фуқародан алоҳида ариза ёки қоғоз ҳужжат талаб қилмасдан, электрон маълумотлар асосида нафақа тайинлаш.
Нафақа тайинлангани, унинг миқдори, тўлов муддати ёки рад этиш сабаби ҳақида фуқарога СМС-хабар ёки электрон хабарнома юборилади.
Тўлов Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан фуқаронинг ижтимоий картаси ёки банк картасига ўтказилади.
Ҳомиладорлик ва туғиш таътили:
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олиш учун камида 10 ой суғурта стажи, шунингдек, суғурта ҳодисасидан олдинги охирги 6 ойда узлуксиз суғурта стажи талаб қилинади. Қонунчиликда белгиланган айрим истиснолар бундан мустасно.
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини олиш учун камида 6 ой суғурта стажи бўлиши керак.
Нафақани ҳисоблашда ўртача ойлик иш ҳақига:
I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, қарамоғида 18 ёшга тўлмаган камида 4 нафар фарзанди бўлган ёхуд фарзандларидан бирида ногиронлик бўлган шахс учун коэффициент 20 фоиз бандга оширилади.
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврининг:
Нафақа бир календарь йилда, қоида тариқасида, жами 182 календарь кундан ошмаган давр учун тўланади.
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик:
«Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги Қонун
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 796-сон қарори