Истеъмолчининг ҳуқуқлари
- шартномага мувофиқ хизматдан фойдаланиш;
- қаттиқ маиший чиқиндини олиб кетиш минимал даврийлигига риоя этишилини талаб қилиш;
- хизмат учун олдиндан ҳақ тўлаш;
- хизмат кўрсатиш тартиби ва тарифлари тўғрисида маълумот олиш;
- хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг диспетчерлик хизматига буюртманома бериш;
- шартнома мажбуриятлари сифатсиз бажарилганда шикоят қилиш ва аниқланган камчиликни бартараф этишни талаб қилиш;
- хизмат кўрсатилаётганда юзага келган камчилик бепул бартараф этилишини талаб қилиш;
- хизмат кўрсатилмаганда ҳақ тўлаш мажбуриятидан озод бўлиш;
- етказилган зарарни қоплаш бўйича судга мурожаат қилиш.
Истеъмолчининг мажбуриятлари
- кўрсатилган хизмат учун ўз вақтида ҳақ тўлаш;
- чиқинди тўплаш шохобчасида чиқиндини контейнерга ташлаш;
- тўплашнинг “сигнал” усулида етиб келган махсус автотранспорт воситасига қаттиқ маиший чиқиндини жойлаштириш;
- чиқиндини рухсат этилмаган жойга (объектга) ташламаслик;
- объектларда, дала ва аҳоли яшаш пунктида махсус техник қурилмасиз чиқиндини ёқмаслик;
- умумий фойдаланишдаги жойда чиқинди тўплаш ва сақлаш жойи ташкил этилишига йўл қўймаслик;
- чиқинди тўплаш контейнери, тўплаш шохобчаси носозлиги аниқланганда хизмат кўрсатувчи ташкилотни дарҳол хабардор қилиш;
- кўп квартирали ва якка тартибдаги уйларда ҳақиқатда истиқомат қилувчи шахс сони тўғрисидаги маълумот ўзгарганда 10 иш куни мобайнида мутахассисни хабардор қилиш.
Хизмат кўрсатувчи ташкилот мажбуриятлар
- қаттиқ маиший чиқиндиларнинг мунтазам олиб чиқиб кетилишини амалга ошириш;
- қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг минимал даврийлигига риоя этиш;
- истеъмолчиларга сифатли хизматлар кўрсатиш;
- истеъмолчиларнинг диспетчерлик хизматига тушган буюртманомаларини оператив тартибда (буюртманома келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмай) бажариш;
- кўрсатилаётган қўшимча хизматлар учун электрон тўлов тизимини жорий этиш;
- истеъмолчиларнинг мурожаатлари ва уларнинг ижроси ҳисобини юритиш;
- ўзига бириктирилган ҳудудда зарур миқдордаги чиқинди тўплаш шохобчаларининг қурилишини таъминлаш;
- чиқинди тўплаш шохобчалари ва контейнерларининг ҳолатини назорат қилиб бориш;
- чиқинди тўплаш шохобчаларини қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш учун контейнерлар билан жиҳозлаш;
- чиқинди тўплаш шохобчалари ва транспорт воситаларининг санитария ҳолатини таъминлаш;
- чиқинди тўплаш шохобчаларини сақлаш ва коммунал тўловларнинг тўланишини таъминлаш;
- қаттиқ маиший чиқиндиларни мустақил равишда саралашни амалга ошириш;
- чиқинди тўплаш шохобчаларини жорий ва мукаммал таъмирлаш;
- чиқиндиларнинг кўплаб тўпланиб қолишига қарши режали ишларни олиб бориш;
- хизматлар кўрсатиш тартиби ва тарифларининг ўзгарганлиги тўғрисида истеъмолчини олдиндан хабардор қилиш;
- истеъмолчиларга бепул маълумот бериш;
- истеъмолчига кўрсатилаётган хизматлар сифати бўйича янги қоидабузарликларнинг олдини олиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш;
- маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда бузилган ер участкаларини қайта тиклаш ишларини амалга ошириш.
Истеъмолчига сифатсиз хизмат кўрсатилса
- Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим давлат қўмитасига мурожаат этиш учун ушбу ҳаволага ўтинг;
- Қурилиш ва Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига мурожаат этиш учун ушбу ҳаволага ўтинг;