Иш стажига эга бўлмаган шахслар ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга қуйидаги нафақалардан бири тўланиши мумкин:
Бунда турли нафақаларни олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга ушбу нафақаларнинг фақат биттаси тўланади.
Ёшга доир нафақа иш стажи бўлмаган ёки пенсия тайинлаш учун етарли иш стажига эга бўлмаган шахсларга тайинланади. Ёшга доир нафақа: Ёшга доир нафақа шахсга унинг меҳнатга лаёқатли вояга етган фарзандлари, қариндошлари бўлмаган тақдирда тайинланади. Нафақа ёшга доир нафақа сўраб мурожаат этган шахсни таъминлашга мажбур бўлган меҳнатга лаёқатли вояга етган фарзандларининг ёки қариндошларининг моддий ночорлиги аниқланган ҳолларда ҳам тайинланиши мумкин. Моддий ночорликни аниқлаш учун Пенсия жамғармаси ва маҳалла йиғини текишириш ўтказади. Нафақа тайинлаш учун яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига қуйидаги ҳужжатлар топширилади: ариза; ёшни тасдиқлайдиган ҳужжат; маҳалла томонидан берилган маълумотнома; меҳнат дафтарчаси (бўлса). Ариза 10 кунда кўриб чиқилиб, нафақа тайинлаш ёки уни тайинлашни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиниши лозим. Нафақа тайинланмаганлик устидан судга шикоят қилиш мумкин. Судга шикоят қилиш тартиби билан танишиш учун ҳаволага ўтинг. Нафақаларни тўлаш ҳар ойда Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан белгиланган муддатларда, бироқ жорий тўлов ойидан кечикмай амалга оширилади. Зарур иш стажигаэга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа - ойига Нафақа тўлаш қуйидаги ҳолларда тўхтатилади: давлат пенсияси турларидан бири тайинланганда; Нафақа тайинлангандан кейин, нафақа олувчи шахснинг ҳақ тўланадиган ишни бажариши ёки даромаднинг бошқа манбаига эга эканлиги нафақани тўхтатиш учун асос бўлмайди.
286 390 сўм.
нафақа олувчи доимий яшаш учун Ўзбекистондан чиқиб кетганда;
нафақа тайинланган шахслар тўлиқ давлат таъминотига ўтказилганда;
озодликдан маҳрум этишга ҳукм этилган тақдирда.
Мазкур ҳолатлар тугаганда нафақа тўлаш давом эттирилади.
Нафақани олиш учун яшаш жойидаги Пенсия жамғармасига ариза топшириш лозим. Ариза берилганда Пенсия жамғармаси ногиронлик даражасини аниқлаш учун ТМЭКка йўлланма беради. ТМЭК ногиронлик даражаси бўйича хулоса қабул қилгандан кейин 7 кунда Пенсия жамғармасига хулосани юборади. Мазкур хулоса асосида Пенсия жамғармаси нафақа тўлаш ёки нафақа тўлашни рад этиш ҳақидаги қарорни қабул қилади. Нафақа тўлаш қуйидаги ҳолларда тўхтатилади: давлат пенсияси турларидан бири тайинланганда; Нафақа тайинлангандан кейин, нафақа олувчи шахснинг ҳақ тўланадиган ишни бажариши ёки даромаднинг бошқа манбаига эга эканлиги нафақани тўхтатиш учун асос бўлмайди.
нафақа олувчи доимий яшаш учун Ўзбекистондан чиқиб кетганда;
нафақа тайинланган шахслар тўлиқ давлат таъминотига ўтказилганда;
озодликдан маҳрум этишга ҳукм этилган тақдирда.
Мазкур ҳолатлар тугаганда нафақа тўлаш давом эттирилади.
Давлат пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлмаган вафот этган шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлмаган аъзолари боқувчисини йўқотганлик нафақаси олиш ҳуқуқига эгадирлар. Давлат пенсиясини олиш тартиби билан танишиш учун ҳаволага ўтинг. Қуйидагилар оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлмаган аъзолари ҳисобланадилар: Нафақа суммаси вафот этган шахс олган нафақа миқдорига боғлиқ бўлади. Бунда нафақа қуйидаги миқдорларда тайинланади: Боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиш ҳуқуқига эга бўлган оила аъзоларининг барчасига битта умумий нафақа тайинланади. Агар оила аъзоси талаб қилса унинг нафақадаги улуши ажратилади ва унга алоҳида тўланади. Бунда тайинланган нафақанинг умумий миқдори олувчиларнинг умумий сонига бўлинади. Боқувчисини йўқотганлик учун тайинланадиган нафақани олиш учун Пенсия жамғармасига қуйидаги ҳужжатларни топшириш керак: Ариза 10 кунда кўриб чиқилиб, нафақа тайинлаш ёки уни тайинлашни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиниши лозим. Нафақа тайинланмаганлик устидан судга шикоят қилиш мумкин. Судга шикоят қилиш тартиби билан танишиш учун ҳаволага ўтинг. Нафақа тўлаш қуйидаги ҳолларда тўхтатилади: давлат пенсияси турларидан бири тайинланганда; Нафақа тайинлангандан кейин, нафақа олувчи шахснинг ҳақ тўланадиган ишни бажариши ёки даромаднинг бошқа манбаига эга эканлиги нафақани тўхтатиш учун асос бўлмайди.
нафақа олувчи доимий яшаш учун Ўзбекистондан чиқиб кетганда;
нафақа тайинланган шахслар тўлиқ давлат таъминотига ўтказилганда;
озодликдан маҳрум этишга ҳукм этилган тақдирда.
Мазкур ҳолатлар тугаганда нафақа тўлаш давом эттирилади.