Транспорт воситасини жарима майдончасига жойлаштириш ҳар қандай йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун автоматик равишда қўлланилмайди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасида назарда тутилган ҳолларда, транспорт воситасини ушлаб туриш ҳуқуқига эга бўлган давлат органининг ваколатли ходими уни ушлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Бундай ҳолатларга, жумладан:
Тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаси бузилганда эса транспорт воситасини ушлаш учун ҳайдовчи жойида бўлмаслиги ва транспорт бошқа ҳаракат иштирокчиларига халақит бериши талаб этилади.
Нотўғри тўхтаб турган ҳар бир автомобиль автоматик равишда жарима майдончасига олиб кетилмайди. Кодексда белгиланган ушлаб туриш асослари мавжуд бўлиши керак.
Ваколатли ходим транспорт воситасини жарима майдончасига жойлаштириш ҳақида қарор қабул қилганда, бу ҳақда «Жарима майдончаси» ахборот тизими орқали транспортни олиб келиш ва сақлаш хизматини кўрсатувчи юридик шахс ҳамда тегишли давлат органининг навбатчилик қисмига хабар юборилади.
Транспорт воситасини олиб келиш, жойлаштириш ва сақлашнинг электрон ҳисоби ҳам мазкур тизимда юритилади.
Ҳайдовчи жойида бўлмаса, ички ишлар органининг ҳудудий навбатчилик қисмига электрон хабар юборилади ва транспорт воситаси эгасини ёки унинг вакилини аниқлаш ҳамда хабардор қилиш чоралари кўрилади.
Транспорт воситасини ушлаган ваколатли ходим:
Далолатноманинг нусхаси тегишли шахсга ва транспорт воситасини сақлаш учун масъул шахсга берилади.
Транспорт воситасини ушлаш муддати маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузилган ёки ушлаш ҳақида қарор чиқарилган пайтдан бошланади.
Сақлаш муддати эса транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилган вақтдан бошлаб соатларда ҳисобланади.
Ушлаб туриш сабаблари бартараф этилгач, транспорт воситасини олиб чиқишга «Жарима майдончаси» ахборот тизими орқали рухсат берилади. Бу ҳақда ҳайдовчига электрон ахборот тизими ёки SMS орқали хабар юборилади.
Транспорт воситаси:
Транспорт воситаларини жарима майдончасидан бериш кечаю кундуз амалга оширилади.
Транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилгандан кейин унинг сақланиши учун транспорт воситаларини олиб келиш ва сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахс жавоб беради.
Ташиш ёки сақлаш вақтида транспорт воситасига ёки унинг ичидаги мол-мулкка зарар етказилса, зарар қонунчиликда белгиланган тартибда қопланади.