Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 17370 марта ўқилди

Инновация — фуқаролик муомаласига киритилган ёки шахсий эҳтиёжлар учун фойдаланиладиган, қўлланилиши амалиётда катта ижтимоий-иқтисодий самарага эришишни таъминлайдиган янги ишланма.

Инновацион фаолиятнинг асосий принциплари:
  • инновацион фаолиятнинг эркинлиги;
  • инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлашдан тенг фойдаланилишини таъминлаш;
  • инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг ошкоралиги ва аниқ йўналтирилганлиги;
  • рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш;
  • ахборотни эркин алмашиш;
  • инновацион фаолият натижасида яратилган интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш;
  • фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга зарар етказмаслик.

  • Инновацияларнинг турлари
  • Инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш инновацион фаолиятни амалга оширувчи субъектлар учун зарур ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий шарт-шароитлар яратиш, инновацион лойиҳалар ҳамда янги ишланмаларни молиялаштириш мақсадида амалга оширилади.

Инновацияларни яратишга доир давлат буюртмасини шакллантириш ва тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, вазирликлар, идоралар ва бошқа манфаатдор ташкилотлар таклифлари асосида ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.

Инновацион лойиҳаларни инновацияларни яратишга доир давлат буюртмаси доирасида амалга оширишнинг энг кўп муддати 2 йилдан ошиши мумкин эмас.

Инновацион фаолият субъектлари қуйидагилардан иборат:
  • инновацион фаолиятни амалга оширувчи жисмоний шахслар;
  • инновацион фаолият соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар;
  • ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва мулкчилигидан қатъи назар, янги ишланмаларни яратадиган, жорий этадиган ва инновациялардан фойдаланадиган илмий, илмий-тадқиқот, олий таълим, ишлаб чиқариш ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар;
  • инновациялар ишлаб чиқарувчилар ва фойдаланувчилар манфаатларини ифодаловчи ва ҳимоя қилувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари;
  • инновацион фаолият жараёнида амалга ошириладиган ва фойдаланиладиган интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқ эгалари;
  • инновацион фаолиятга инвестиция қилишни амалга оширувчи инвесторлар ва тадбиркорлик субъектлари.

  • Инновацион фаолият субъектларининг ҳуқуқлари
  • Инновацион лойиҳаларнинг техник ва илмий экспертизалари инновацион лойиҳаларнинг амалий аҳамиятини, илмий-технологик даражасини ҳамда иқтисодий самарадорлигини комплекс баҳолаш, уларни молиялаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги ва ҳажми тўғрисида тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида амалга оширилади.
Chat