Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 14558 марта ўқилди

Ушбу қарорга мувофиқ, фуқаролар томонидан Интернет ва телефон алоқаси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлик учун 2 ой давомида ўчирилишига йўл қўйилмайди.

Барча ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда ходимлар меҳнат таътилига чиқарилади, қолган қисмининг меҳнат фаолияти максимал даражада масофадан туриб ташкил этилади.

Ушбу қарорга кўра, транспорт, товар ва юклар мажбурий дезинфекция қилинади. 

Биринчи босқичда:
  • Тошкент шаҳрида, кейинчалик босқичма-босқич Нукус шаҳри, вилоят ва туман марказларида жойлашган барча йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуалари (супермаркет, гипермаркетлар ва кириш-чиқиш жойлари тегишли мутахассислар билан таъминлаган ҳолда тепловизорлар ва антисептик воситалари билан жиҳозланади;
  • Республика ҳудудига хорижий давлатлардан, шунингдек Тошкент шаҳрига бошқа ҳудудлардан кириб келаётган барча транспорт воситалари, товар ва юклар мажбурий равишда дезинфекция қилинади.

Давлат идора ва ташкилотларида фуқаролар ва тадбиркорларни қабул қилиш ҳамда уларга давлат ва бошқа хизматларни кўрсатиш имкон қадар “онлайн” режимига ўтказилади.

Ўзбекистон фуқаролари, хорижий фуқаролар ва Ўзбекистонга кириб келган шахслар:
  • комиссия қарорларига ва эпидемияга қарши курашишга жалб этилган давлат ташкилотларининг қонуний талабларига риоя этишга;
  • Ўзбекистонга қайтиб келганлиги, коронавирус қайд этилган ҳудудда бўлган вақти ва жойи тўғрисида зудлик билан соғлиқни сақлаш органларига маълумот беришга;
  • ўзида касаллик аломатлари вужудга келганда касаллик юқиши мумкин бўлган даврда мулоқотда бўлган шахслар ва ҳаракатланиш йўналишлари ҳақида зудлик билан соғлиқни сақлаш органларига маълумот беришга;
  • 14 кун давомида уйда ёки махсус белгиланган жойда изоляция шароитида бўлишга;
  • санитария ва эпидемияларга қарши кураш қоидалари ва изоляция режимида бўлишга оид талабларга қатъий риоя этиш, шу жумладан тиббий ҳимоя воситаларини қўллаш ва жамиятда бир-бирлари орасида масофани сақлашга;
  • соғлиқни сақлаш органлари томонидан тайинланадиган тиббий текширув ва даволанишдан ўтишга мажбурдирлар.

Барча ташкилот раҳбарлари қуйидагиларга риоя этишлари лозим:
  • ташриф буюрувчи шахсларни фақат тиббий ниқоб ва тиббий воситаларни қўллаган ҳолда киритиш тартибини жорий этиш;
  • иш жойларида ходимларнинг тана ҳароратини ўлчаш ва ҳарорати юқори ходимларни иш жойида бўлишига йўл қўймаслик, ушбу ходимлар ҳақида соғлиқни сақлаш органларига зудлик билан хабар бериш;

  • коронавирус юқтирган ходим билан мулоқотда бўлганлар ҳақида дарҳол маълумот бериш, касалланган шахс бўлган жойларни дезинфекциядан ўтказиш чораларини кўриш;

  •  ходимларга изоляция режимида бўлишга оид талабларга риоя этишда кўмаклашиш.

 

Карантинда сақланаётган шахсларни бир-биридан ажратган ҳолда улар ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг максимал олдини олиш имконини берувчи махсус карантин объектлари қурилади.

Chat