✅ “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунининг 14-моддасига асосан технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:
✅ Оила Кодексининг 25-моддасига асосан эр ва хотиннинг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан хар бирини ўз шахсий мулки ҳисобланади. Шунга кўра, турмуш ўртоғинингиз машинадан улуш талаб қила олмайди.
✅ Фуқаролик ишлари бўйича туман судига юридик фактни белгилаш буйича ариза киритиш мумкин. Аризага куйидаги хужжатларни илова килишингиз керак: паспорт, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, никоҳ гувоҳномаси нусҳалари; архив маълумотномаси (стаж), гувоҳлик берувчиларни тушунтириш хатлари, гувоҳлик берувчиларни паспорт нусхалари, пенсия тайинлаш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома, ДХМ маълумотномаси, давлат божи ва почта харажатлари учун тўлов.
✅ Мехнат кодексининг 150-моддасига кўра, ходимни ўз ҳисобидан таътилга фақат унинг розилиги билан чиқариш мумкин. Шунга кўра, иш берувчининг талаби асоссиз.
✅ Давлат божи никоҳдан ажратишни сўраб судга ариза топширган томондан, агар эр-хотин биргаликда никоҳдан ажратиш ҳақида судга ариза ёзган бўлса, ўзаро келишган ҳолда томонларнинг биридан ундирилади. ✅ Давлат божи суммаси БҲМнинг 2 баравари миқдорида, такрорий никоҳни бекор қилиш учун эса БҲМнинг 4 баравари миқдорида ундирилади.
✅ Мазкур нафақа фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи (маҳалла) томонидан кам таъминланган оилаларга берилиши мумкин. ✅Бунда оиланинг охирги 3 ойлик даромади қўшиб ҳисобланиб, оила аъзоларига бўлинганда, ҳар бир оила аъзосига БҲМнинг 1,5 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда тўғри келган оила – кам таъминланган деб топилиши ҳамда нафақа тайинланиши мумкин ушбу ҳаволага ўтинг.