Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 13657 марта ўқилди

Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти

  • Санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар ДХМ ёки my.gov.uz орқали берилади

  • Маъмурий регламентга кўра, 2022 йил 1 июлдан кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар фақат ДХМ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали берилади.

Йўлланмалар қуйидаги тоифадаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга берилади:

  1. уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
  2. ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никоҳдан ўтмаган бева хотинлари (бева эрлари);
  3. республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
  4. Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
  5. ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар;
  6. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;
  7. ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар;
  8. ёшга доир пенсия олувчилар.

Давлат хизматлари кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.  

  • Йўлланмалар кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга 12 кунга, йўлланмаларнинг амал қилиш муддати бошланишидан 10 кун олдин (асосли сабабларга кўра қайтарилган йўлланмалар бундан мустасно) берилади.
  • Йўлланмалар фақат уларда кўрсатилган муддатларда ҳақиқий ҳисобланади.
  • Йўлланмада кўрсатилган муддатдан олдин санаторийга қабул қилинмайди, санаторийга кечикиб келинган кунлар тикланмайди.
  • Йўлланмадан фақат унда кўрсатилган шахсгина фойдаланиши мумкин. Битта йўлланма билан биттадан ортиқ киши (жумладан, ёш болалар ҳам) қабул қилинмайди.

 “Электрон санаторий” платформаси ишлаб чиқилади. Бунда:

  1. санаторийларга йўлланма олиш учун мурожаат қилган аҳоли электрон ахборот тизими орқали ҳисобга олинади;
  2. йўлланмалар бўйича навбатни кузатиш имкониятини берувчи механизмлар жорий этилади.
Chat