Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 27755 марта ўқилди

Харидор дўконга сифатли ноозиқ-овқат маҳсулотини қайтариб бера оладими?

Истеъмолчи товар (иш, хизмат) эркин танлаш ва унинг тегишли даражада сифатли танлаш ҳуқуқига эга.

  • Истеъмолчи мақбул сифатли ноозиқ-овқат товарини харид қилган кунидан эътиборан 10 кун ичида ушбу товар сотиб олинган жойдаги сотувчидан уни айни шундай товарга алмаштириб олишга бундай товар сотувда бўлмаса, пулини қайтариб олишга ҳақли.
  • Агар товардан фойдаланилмаган, у шикастланмаган, қадоғи билан қайтарилган бўлса, унинг истеъмол хусусиятлари сақланган ва ушбу сотувчидан сотиб олганлигини тасдиқловчи асослар бўлса, истеъмолчининг товарни алмаштириш ёхуд қайтариб олиш ҳақидаги талаби қаноатлантирилиши лозим.

Агар тарафларнинг келишувида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, истеъмолчи томонидан тўланган пул суммасини унга қайтариш товар учун ҳақ тўлаш қандай шаклда амалга оширилган бўлса, худди шундай шаклда амалга оширилади.

Сотувчи белгиланган муддатда ноозиқ-овқат товарлари сақланиб қолган ҳолда қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.

Истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилган тақдирда, у судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Даъволар, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, жавобгар, истеъмолчи жойлашган ердаги ёки зарар етказилган жойдаги судга тақдим этилади.

Истеъмолчилар ўз ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ даъволар бўйича, шунингдек, товар (иш, хизмат)лар хавфсиз бўлиши уларнинг сифати устидан назоратни амалга оширувчи давлат органлари, истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари истеъмолчининг (истеъмолчилар номуайян доирасининг) манфаатларини кўзлаб қўзғатиладиган даъволар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинадилар.

Истеъмолчилар бузилган ҳуқуқлари бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат этишса, қанча миқдорда давлат божи тўланади?

✅ “Давлат божи тўғрисида”ги қонунинг 8-моддасига асосан, истеъмолчилар — ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши билан боғлиқ даъволар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган.

Интернетдан онлайн тарзда телефон сотиб олдим. Сайтнинг рекламасида кўрсатилган маълумотлар билан уни етказиб беришганида маълумотлар тўғри келмас экан. Бу ҳолатда нима қилиш мумкин?

✅ Агар товар (иш, хизмат) ҳақида нотўғри ёки етарли даражада тўлиқ бўлмаган маълумот берилганлиги, зарур истеъмол хоссаларига эга бўлмаган товар (иш, хизмат) сотиб олинишига сабаб бўлса, истеъмолчи шартномани бекор қилишга ва ўзига етказилган зарарнинг қопланишини талаб қилишга ҳақлидир.

✅ Нотўғри реклама оқибатида сотиб олинган товар (иш, хизмат) туфайли истеъмолчига етказилган зарар ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.

Сотиб олинган музлаткич яхши ишламади. Сотувчи қанча муддатда буни тўғирлаб бериши керак?

✅ Товарда кафолат муддати давомида топилган нуқсонларни сотувчи истеъмолчи тегишли талаб қўйган пайтдан эътиборан 20 кун ичида, ишлаб чиқарувчи эса, 10 кун ичида бепул бартараф этиши лозим.

Сотиб олинган товар нозос ҳолатда бўлса, бунинг учун сотувчидан маънавий зарар ундириш мумкинми?

 Истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилиши туфайли унга етказилган маънавий зарар етказган шахс ҳақ тўлаши лозим. Маънавий зарар учун тўланадиган ҳақ миқдорини суд белгилайди. Маънавий зарар учун ҳақ тўлаш мулкий зиён ва истеъмолчи кўрган зарарнинг ўрни қопланишидан қатъи назар, амалга оширилади.

Маҳсулотни олганлигимиз тўғрисида чек бор, аммо кафолат муддати талонда белгиланмаган. Дўкон эгаси 10 кун ичида келсангиз алмаштириб бераман деган эди. Бу ҳолат қонун билан тартибга солинганми?

 Нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи, агар бу ҳол шартнома тузиш пайтида айтиб ўтилмаган бўлса, алмаштириб беришни талаб қилишга ҳақли. Кафолат муддати ва яроқлилик муддати белгиланмаган товарлар бўйича 6 ой мобайнида амалга оширилиши мумкин.

2021 йил 24 июнь куни Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги биносида

 

Chat