Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 7350 марта ўқилди

Никоҳ тузилганлигини қайд этишда никоҳланувчи шахслар ўз хоҳишларига кўра иккаласидан бирининг фамилиясини умумий фамилия сифатида танлашлари ёки ўзларининг никоҳгача бўлган фамилияларида қолишлари мумкин.

Никоҳланувчилар фамилияларининг қўшилиши орқали ҳосил бўлган фамилия (масалан, куёв Ахмедов келин Шухратова, шунда куёв Ахмедов-Шухратов келин Ахмедова-Шухратова бўлади) умумий фамилия сифатида танланиши мумкин.           

Никоҳланувчилардан бири эр ёки хотиннинг фамилиясини қабул қилса, у ҳолда паспортини 1 ой ичида алмаштириши зарурлиги тўғрисида огоҳлантирилади ва паспортга бу ҳақда белги қўйилади.         

Ҳарбий хизматга мажбур бўлган ёки ҳарбий хизматга чақирилувчининг никоҳи қайд этилганлиги сабабли фамилияси ўзгартирилганда ФҲДЁ органи 7 кун мобайнида бу ҳақда ҳарбий хизматга мажбур бўлган ёки ҳарбий хизматга чақирилувчи рўйхатда турган туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига хабар қилади.

Chat