Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 14928 марта ўқилди

  • Иш стажига қўшиб ҳисобланадиган даврлар

Иш билан боғлиқ бўлмаган қуйидаги даврлар иш стажига қўшиб ҳисобланади

Қуйидагилар иш стажига қўшиб ҳисобланади:

  • а) 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса;
  1. 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун — ходим томонидан бажарилган ҳар қандай иш, башарти меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган бўлса, шунингдек жисмоний шахснинг 2021 йил 1 июндан кейинги ишламаган даври учун унинг эри (хотини) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ўз даромадларидан ихтиёрий асосда ижтимоий солиқ тўлаган давр;
  2. 1965 йилдан кейинги давр учун жамоа хўжалигидаги иш стажини ҳисоблаб чиқаришда, агар жамоа хўжалиги аъзоси узрсиз сабабларга кўра жамоа хўжалигида белгиланган меҳнатда иштирок этиш минимумини бажармаган бўлса, ишланган вақтнинг амалда давом этган даври ҳисобга олинади.
  3. Ижодий фаолият билан машғул ходимларнинг иш стажини, башарти улар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлсалар, ижодий уюшмаларнинг бошқарувлари ана шу муаллифнинг асари эълон қилинган ёки биринчи марта жамоат олдида ижро ёки намойиш этилган кундан эътиборан белгилайдилар;
  • б) ҳарбий хизмат ва партизан отрядлари ҳамда қўшилмаларида бўлиш, давлат хавфсизлиги органларида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида ва ички ишлар органларида хизмат қилиш;
  • в) идоравий бўйсунувидан қатъи назар, ҳарбийлаштирилган соқчиликдаги, махсус алоқа органлари ва тоғ-кон-қутқарув қисмларидаги хизмат;
  • г) якка тартибдаги меҳнат ва оилавий тадбиркорлик фаолияти, шу жумладан шахсий ёрдамчи хўжаликдаги ва юридик шахс ташкил этилмаган ҳолдаги деҳқон хўжалигидаги фаолият:
  1. 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда;
  2. 2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун — ягона ижтимоий тўлов тўланган тақдирда;
  3. 2020 йил 1 январдан — ижтимоий солиқ тўланган тақдирда.
  • д) I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача бўлган, ногиронлиги бор болага, шунингдек (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт;
  • е) олий таълим муассасаларида, аспирантурада, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар институтида, катта илмий ходим-изланувчилар институтида, таянч докторантурада, докторантурада ва клиник ординатурада кундузги ўқиш, шу жумладан чет элда ўқиш;
  • ж) бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йил;
  • з) офицерлар таркибидан бўлган шахсларнинг, прапоршчикларнинг, мичманларнинг ва муддатдан ташқари хизмат ҳарбий хизматчиларининг хотинлари, уларни ишга жойлаштириш имконияти бўлмаган жойларда эрлари билан яшаган вақт, лекин 10 йилдан ошмаган давр;
  • и) Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахсларнинг хотини (эри) чет элда бўлган, лекин 10 йилдан ошмаган давр.
  1. «д» — «и» бандларида назарда тутилган даврлар ушбу модданинг «а» — «г» бандларида кўрсатиб ўтилган умумий иш стажи камида 7 йил бўлган тақдирда иш стажига қўшиб ҳисобланади.
  2. Ногирон бўлиб қолган шахслар стажига «д» — «и» бандларда назарда тутилган даврлар ушбу модданинг «а» — «г» бандларида кўрсатиб ўтилган стаж муддатидан қатъи назар қўшилади.
  • Меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида I ва II гуруҳ ногиронлигида бўлинган вақт ёшга доир ёки боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланаётганида стажга қўшиб ҳисобланади.

Ёшга доир пенсия тайинланганидан кейинги ишланган вақт пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун стажга қўшиб ҳисобланмайди.

Иш стажини имтиёзли ҳисоблаш

Пенсия тайинлашда умумий иш стажига имтиёзли ҳисобланиб қўшиладиган даврлар:

  • а) ҳаракатдаги армия таркибига кирувчи ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасалардаги, жанговар ҳаракатлар даврида партизан отрядлари ва қўшилмаларидаги хизмат ва эркин ёлланганлар таркибидаги иш, байналмилал бурчни бажаришда жанговар ҳаракатларда иштирок этиш - уч ҳисса баробарида;
  • б) 1941 - 1945 йиллардаги уруш даврида мамлакат ичкарисида ишлаш, шу жумладан ҳарбий қисмлардаги эркин ёлланганлар таркибидаги иш ва ҳарбий хизмат - икки ҳисса баробарида;
  • в) имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган - эркакларда 10 йилдан ортиқ ва аёлларда 7 йилу 6 ойдан ортиқ ишланган ҳар бир тўлиқ йил - икки ҳисса баробарида;
  • г) моховхоналарда, вабога қарши муассасаларда, иммунодефицит вируси билан касалланган шахслар даволанадиган юқумли касалликлар муассасаларида ишлаш - икки ҳисса баробарида;
  • д) патологоанатомия муассасалари ва суд-тиббий экспертиза муассасаларининг тиббий ходимларидан айрим тоифаларининг иши - бир ярим ҳисса баробарида;
  • е) асоссиз равишда жиноий жавобгарликка тортилган, асоссиз равишда қатағон қилинган ва кейинчалик оқланган фуқароларнинг қамоқда бўлиш ва ҳибсда сақлаш жойларида турган вақти - бир ярим ҳисса баробарида.

  • Мавсумий ишларда банд бўлган ходимларнинг иш стажи     
  • Саноатнинг мавсумий тармоқларига оид корхоналар ва ташкилотларда банд бўлган ходимларнинг тўлиқ мавсум мобайнидаги иши бир йил ишлаган деб, тўлиқ мавсум давомида ишламаган бўлса, ҳақиқий ишлаган даври ҳисобга олинади.

Тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтадиган мавсумий ишлар ва саноатнинг мавсумий тармоқлари рўйхати

Пахта тозалаш саноати корхоналаридаги ишлар:

  • а) пахтани қуритиш;
  • б) пахтани тозалаш;
  • в) пахтани юклаш, тушириш;
  • г) пахтани пневмотранспортга ортиш;
  • д) қуритиш-тозалаш цехини йиғиштириш ва иситиш, ишлаб чиқариш чиқиндиларини чиқариб ташлаш.

Саноатнинг қанд-шакар ва консерва ишлаб чиқариш тармоқлари корхоналаридаги ишлар.

Ипакчилик тармоғи корхоналари ва фермер хўжаликларидаги ишлар:

  • а) тут уруғи тайёрлаш;
  • б) тут ниҳоллари ва тут кўчатлари етиштириш;
  • в) тут ипак қурти уруғларини инкубаторияларда жонлантириш;
  • г) тут ипак қурти парваришлаш;
  • д) тирик ва қуриқ пиллани саралаш;
  • е) тирик пиллани қуритиш;
  • ж) пиллани қўл кучи ёрдамида ташиш;
  • з) пилладан намуналар олиш (лабораторияда саралаш учун);
  • и) уруғчилик корхоналарида капалакларни жинсларга ажратиш;
  • к) тут ипак қурти уруғларини микротаҳлилдан ўтказиш;
  • л) тут ипак қурти уруғларига ишлов бериш;
  • м) тут ипак қурти уруғларини қишлаш давридаги ишлар;
  • н) тут ипак қурти уруғларини қадоқлаш ва ёрлиқлаш.

  • Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ёки "1140" ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

Ҳаётий мисол

Савол: Д. исмли аёл 30 йиллик меҳнат стажига эгалиги, иш стажининг 8 йили мобайнида жами 3 нафар болани парваришлаш таътилларида бўлганлиги, пенсия тайинлаш учун жами 30 йиллик иш стажи ҳисобга олиниши ёки олинмаслиги юзасидан тушунтириш беришни сўради. 

Жавоб: Бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 3 йил иш стажига қўшиб ҳисобланади. Шу сабабли, агар 30 йиллик меҳнат стажига эга бўлган ишлаётган аёл иш стажининг 8 йили мобайнида жами 3 болани парваришлаш таътилларида бўлган бўлса, у ҳолда пенсия тайинлаш учун иш стажини ҳисоблашда унга жами 25 йил иш стажи ҳисобланади (30 йил – 8 йил + 3 йил = 25 йил). 

Chat