Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 12770 марта ўқилди

Судьялар малака ҳайъатлари фаолияти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 7 декабрда қабул қилинган 323-II-сонли қарори билан тасдиқланган "Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисида"ги низом билан тартибга солинади

Судьяларнинг малака ҳайъатлари қуйидаги масалаларни кўриб чиқиш учун тузилади
  • судьянинг интизомий жавобгарлиги;
  • судьянинг ваколатларини тўхтатиб туриш ёки муддатидан илгари тугатиш;
  • судьянинг дахлсизлигини таъминлаш;
  • судьяга малака даражасини бериш;
  • халқ маслаҳатчиларини танлаш ва уларнинг сайловини ўтказиш бўйича ишларни ташкил қилиш;
  • судьялик қасамёди ва судьялар одоб-ахлоқи қоидаларига риоя этилиши устидан назорат қилиш.

Судьяларнинг малака ҳайъатлари Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришида унга кўмаклашади.          

Судьялар олий малака ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан 5 йил муддатга сайланади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судьяларининг малака ҳайъатлари тегишли судлар судьяларининг конференцияларида 5 йил муддатга сайланади.

Судьялар малака ҳайъатларининг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланадиган низом билан белгиланади.

Chat