Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 46850 марта ўқилди

Ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади. 


Ўқувчилар 15 ёшга тўлганидан кейин ота-онасидан бирининг розилиги билан қуйидаги енгил ишларга кириши мумкин:

  1. соғлиғига ва ахлоқий камол топишига зиён етказмайдиган ишга;
  2. таълим олишга халақит бермайдиган ишга;
  3. ўқишдан бўш вақтида жалб қилинадиган енгил ишга.

Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни ишга қабул қилиш Меҳнат кодексда назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади.


Ҳаётий мисоллар (case): ёзма розилик

Савол: Ўн олти ёшли Н. исмли шахс ишга кирмоқчи бўлганида, ундан ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги олиб келиш лозимлиги талаб қилиниб, акс ҳолда ишга қабул қилинмаслиги маълум қилингани, иш берувчининг ушбу талаби қонуний ёки ноқонуний эканлигини сўради.

Жавоб: Ушбу ҳолатда Н.исмли шахсдан Меҳнат кодексининг 77-моддасига асосан ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги 16 ёшга тўлган шахсдан талаб қилинмайди. Мазкур ёзма розилик фақат 15 ёшли шахсдан талаба қилиниши мумкин. 

Демак, Н. исмли шахсдан ёзма ролик олиб келишни талаб қилиш қонунга зиддир.


Фойдали ҳаволалар

► Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг миллий вакансиялар базаси 

► Давлат меҳнат инспекцияси сайти, агар меҳнат ҳуқуқларингиз бузилган бўлса 

► Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига савол йўллаш 

► Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги телефон рақамлар маълумотномаси 

► Хорижда ишлашни хоҳловчи фуқароларнинг Умуммиллий маълумотлар базаси 

Шаблон ва шакллар намуналари

Ариза наъмунаси

Chat