Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 18411 марта ўқилди

Жамоа келишуви — муайян касб, тармоқ, ҳудуд ходимлари учун меҳнат шартлари, иш билан таъминлаш ва ижтимоий кафолатлар белгилаш борасидаги мажбуриятлар белгиланган норматив ҳужжатдир.

Жамоа келишувида қуйидагилар назарда тутилиши мумкин:
  • меҳнатга ҳақ тўлаш, меҳнат шартлари ва уни муҳофаза қилиш, меҳнат ва дам олиш тартиби;
  • нархларнинг ўзгариб боришига, инфляция даражасига қараб меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш механизми;
  • энг кам миқдори қонун ҳужжатларида назарда тутиладиган компенсация тарзидаги қўшимча тўловлар;
  • ходимларнинг ишга жойлашишига, уларни қайта ўқитишга кўмаклашиш;
  • экологик хавфсизликни таъминлаш ҳамда ходимларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш;
  • ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш;
  • ногиронлиги бўлган шахслар ва ёшлар (шу жумладан ўн саккиз ёшга тўлмаганлар) учун қўшимча иш жойлари ташкил этувчи корхоналарга бериладиган имтиёзлар;
  • ижтимоий шериклик ҳамда 3 тарафлама ҳамкорликни ривожлантириш, жамоа шартномаларини тузишга кўмаклашиш, меҳнат низоларининг олдини олиш, меҳнат интизомини мустаҳкамлаш тўғрисидаги қоидалар.

Жамоа келишувининг амал қилиш доираси

Жамоа келишуви ваколатли органлари шу келишувни тузган ходимларга ва иш берувчиларга қўлланилади.

Уч тарафлама келишув тузилган тақдирда, жамоа келишуви ижро этувчи ҳокимиятнинг тегишли органига ҳам қўлланилади.

Жамоа келишувининг амал қилиш муддати тарафлар томонидан 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга белгиланади.

Chat