Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 11266 марта ўқилди

Ишга қабул қилишда талаб қилинадиган маълумотнинг энг паст даражасини белгилашда:
  • олий таълим муассасаларини “бакалавр” ва “магистр” даражаси билан тамомлаган шахслар олий маълумотли ходимлар жумласига киритилади;
  • академик лицейларни ва касб-ҳунар коллежларини, техникумларни, касб-ҳунар-техника, тиббиёт, педагогика ёки бошқа билим юртларини тамомлаган шахслар ўрта махсус касб-ҳунар маълумотига эга ходимлар жумласига киритилади.

  • Айрим ҳолатларда классификаторда белгиланган маълумотнинг энг паст даражасига ёки йўналишига эга бўлмаган, лекин етарли даражада амалий тажрибага эга бўлган, ўзларига юкланган лавозим вазифаларини тўлиқ ҳажмда ва сифатли бажарадиган ходимлар маълумотнинг тегишли даражасини ёхуд маълумотнинг бошқа йўналишини талаб қиладиган лавозимга қабул қилиниши мумкин, агар қонунчиликда бошқа тартиб назарда тутилмаган бўлса.
Chat