Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 14499 марта ўқилди

Топливо из отходов и сенсоры для воды: как наука решает проблемы экологии -  РИА Новости, 27.10.2020

Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш доим пуллими?

Йўқ. Жисмоний шахслар томонидан ҳаётий зарур эҳтиёжларни қондириш учун ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланиш бепул амалга оширилади. Бунда маҳаллий даражада белгиланган умумий фойдаланиш меъёрларига риоя қилиш лозим.

Табиий муҳитдан ўсимликларни ёки уларнинг қисмларини белгиланган ҳажмда олиш билан боғлиқ махсус фойдаланиш эса тасдиқланган квоталар ва рухсатнома асосида амалга оширилади.

Махсус фойдаланиш учун қаерга мурожаат қилинади?

Рухсатнома олиш жараёни «Лицензия» ахборот тизими ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон тарзда амалга оширилади.

Рухсатнома тасдиқланган квоталар доирасида берилади. Питомник ва махсус плантацияларда етиштирилган ўсимликларни йиғиш ёки тайёрлаш учун эса рухсатнома талаб этилмайди.

Аризани кўриб чиқиш учун қанча тўланади?

Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома олишда аризани кўриб чиқиш йиғими:

  • Ўзбекистон фуқароси бўлган жисмоний шахс учун — БҲМнинг 10 фоизи;
  • табиатдан фойдаланувчи юридик шахс учун — БҲМнинг 20 фоизи;
  • хорижий фуқаро учун — 10 АҚШ доллари миқдорида белгиланган.

Аризани кўриб чиқиш муддати — 15 иш куни.

Фойдаланиш учун тўлов қандай ҳисобланади?

Аризани кўриб чиқиш йиғими билан ўсимлик дунёси объектидан фойдаланиш учун тўлов бир хил нарса эмас.

Махсус фойдаланишда тўлов ўсимлик тури, олинадиган ҳажм, фойдаланиш мақсади ва қонунчиликда белгиланган тегишли ставкалар асосида ҳисобланади. Шу сабабли барча ўсимликлар учун битта умумий сумма белгиланмаган.

Қонунга хилоф йиғиш ёки кесиш учун тўлов ҳам шуми?

Йўқ. Қонуний махсус фойдаланиш учун тўлов билан ўсимликларга қонунга хилоф равишда зарар етказилганда ундириладиган зарар суммасини аралаштирмаслик керак.

Дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш, ўсимликларни шикастлаш, белгиланган меъёрдан ортиқ ёввойи ўсимлик хомашёсини йиғиш ёки Қизил китобга киритилган ўсимликларга зарар етказишда етказилган экологик зарар алоҳида ҳисобланади ва жавобгарлик чоралари ҳам қўлланилиши мумкин.

Эслатма: рухсатнома учун йиғимни тўлаш табиий муҳитдан исталган миқдорда ўсимлик олиш ҳуқуқини бермайди. Махсус фойдаланиш белгиланган квота, рухсатнома ва ундаги шартлар доирасида амалга оширилади.

Chat