Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5153 марта ўқилди

Савол: Наврўз байрами арафасида кўчада ниқобсиз юрганим учун Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходимлари томонидан менга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ушбу ҳолатда Санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан маъмурий жавобгарлик чорасини қўллаш ҳуқуқи мавжудми?

Жавоб: «Маъмурий жавобгарик тўғрисидаги кодексининг 54-моддасида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Шу ўринда, “Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати тўғрисида”ги Низомга кўра, Санитария-эпидемиология хизматига санитария-эпидемиология соҳасида қонун бузилишлар бўйича маъмурий жавобгарлик чораларини белгиланган тартибда қўллаш ваколати берилган.

Шунга кўра, Санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилганлиги асосли ҳисобланади.

Chat