Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 20405 марта ўқилди

446 та оилавий меҳмон уйлари давлат рўйхатидан ўтди

Оилавий меҳмон уйи нима?

Оилавий меҳмон уйи — уй эгаси ўз оила аъзолари билан бирга яшайдиган хусусий уй-жойда туристларга вақтинча яшаш ва зарур хизматлар кўрсатиш учун ташкил этиладиган жойлаштириш воситасидир.

Бундай меҳмон уйида бир вақтнинг ўзида 20 нафаргача меҳмон жойлаштирилиши мумкин. Ҳар бир яшовчига камида 3 квадрат метр турар жой майдони тўғри келиши керак.

Меҳмон уйини қандай рўйхатдан ўтказиш мумкин?

Тадбиркор:

  • Давлат хизматлари марказига шахсан;
  • ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиши мумкин.

Давлат хизмати Туризм қўмитасининг тегишли ҳудудий бўлинмалари томонидан кўрсатилади.

Хизмат учун тўлов борми?

Йўқ. Оилавий меҳмон уйини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизмати бепул кўрсатилади.

Ариза қанча вақтда кўриб чиқилади?

Тақдим этилган маълумотлар ва объект белгиланган талабларга мувофиқлиги 3 иш куни ичида ўрганилади.

Талабларга мувофиқ объект тегишли реестрга киритилади. Агар тақдим этилган маълумотларда камчиликлар бўлса, уларни бартараф этиш учун ариза берувчига 10 иш кунигача муддат берилади.

Рад этилса қайта мурожаат қилиш мумкинми?

Ҳа. Камчиликлар бартараф этилгандан кейин белгиланган тартибда қайта мурожаат қилиш мумкин. Объект талабларга мувофиқ эмас деб топилган ҳолларда ҳам камчиликлар бартараф этилганидан кейин 3 ойгача бўлган муддатда қайта ариза бериш имконияти назарда тутилган.

Chat