Товар божхона чегараси орқали олиб ўтилганда унинг божхона мақсадлари учун мақоми божхона режими орқали белгиланади. Танланган режим товардан қандай фойдаланиш мумкинлиги, уни олиб кириш ёки олиб чиқиш шартлари, божхона тўловлари ва бошқа талабларга таъсир қилади.
Товарни чегара орқали олиб ўтиш ваколатли шахс зиммасига уни тегишли божхона режимларидан бирига жойлаштириш ва ушбу режим талабларига риоя қилиш мажбуриятини юклайди.
Божхона кодексида қуйидаги 16 та режим белгиланган:
Ваколатли шахс товар ва транспорт воситасининг хусусияти, миқдори, келиб чиқиш мамлакати ёки мақсадидан қатъи назар қонунчилик талабларига мувофиқ божхона режимини танлаш ёки уни бошқа режимга ўзгартириш ҳуқуқига эга.
Танланган божхона режими божхона декларациясида кўрсатилади. Ҳар бир режим учун белгиланган шартлар бажарилиши шарт.
Эслатма: божхона режимини танлаш товарни автоматик равишда ушбу режимга жойлаштирилган деб ҳисоблаш учун етарли эмас. Тегишли режим бўйича қонунчиликда белгиланган талаб ва шартларга риоя қилиниши лозим.