Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 22060 марта ўқилди

Божхона назорати зонаси нима?

Божхона назорати зонаси — божхона қонунчилигига риоя этилишини таъминлаш мақсадида махсус ажратилган ва белгиланган ҳудуд.

Божхона назорати зонаси доимий ёки муваққат бўлиши мумкин. Доимий зона божхона назоратидан ўтиши лозим бўлган товар ва транспорт воситалари мунтазам турган жойларда ташкил этилади. Муваққат зона эса муайян божхона операцияси, кўздан кечириш ёки кўрик ўтказиш зарурати туғилганда ташкил этилади.

Божхона назорати нималарга нисбатан ўтказилади?

Божхона назорати:

  • чегара орқали олиб ўтилаётган ёки декларация қилиниши лозим бўлган товарлар ва транспорт воситаларига;
  • божхона декларациялари, товарга оид ҳужжат ва маълумотларга;
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг товарларни чегара орқали олиб ўтиш ва айрим божхона режимлари билан боғлиқ фаолиятига нисбатан амалга оширилиши мумкин.

Назорат қандай шаклларда ўтказилади?

Божхона кодексида, жумладан, қуйидаги назорат шакллари белгиланган:

  • ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш;
  • оғзаки сўров;
  • ахборот олиш;
  • божхона кўздан кечируви;
  • товарларнинг маркировкасини текшириш;
  • божхона кўриги;
  • шахсий кўрик;
  • божхона идентификацияси;
  • божхона кузатуви;
  • бинолар ва ҳудудларни текшириш;
  • товарларни ҳисобга олиш, ҳисоб тизимини текшириш ва инвентаризация;
  • товар чиқариб юборилгандан кейинги божхона назорати.

Назорат шакли вазиятга қараб танланади. Божхона органлари назоратда танловчанлик принципига амал қилиши ва қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш учун зарур бўлган шакллар билан чекланиши керак.

Эслатма: божхона назорати зонасида божхона органи мансабдор шахсининг ўз ваколати доирасидаги қонуний талаблари бажарилиши шарт.

Chat