Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 7729 марта ўқилди

Товар тўлиқ ишлаб чиқарилган ёки ушбу бобда белгиланган талабларга мувофиқ етарли даражада қайта ишланган мамлакат товар ишлаб чиқарилган мамлакат ҳисобланади. Бир гуруҳ мамлакатлар, мамлакатларнинг божхона иттифоқлари, минтақа ва (ёки), товар ишлаб чиқарилган жойни аниқлаш мақсади ажратиб кўрсатишни тақозо этса, бирор мамлакатнинг муайян қисми товар ишлаб чиқарилган мамлакат деб ҳисобланиши мумкин.

Қуйидаги товарлар муайян мамлакатда тўлиқ ишлаб чиқарилган деб ҳисобланади:

1) унинг ҳудудидан, ҳудудий сувларидан, қитъа шельфидан ёки денгиз тубидан қазиб олинган фойдали қазилмалар, агар мамлакат ушбу ер қаъри бойликларини қидириш ва қазиб олиш учун мутлақ ҳуқуққа эга бўлса;
2) мамлакат ҳудудида етиштирилган ёки йиғиб олинган ўсимлик маҳсулотлари;
3) мамлакатда туғилган ва парвариш қилинган тирик ҳайвонлар;
4) мамлакатда етиштирилган ўсимлик маҳсулотларидан ва ҳайвонлардан олинган маҳсулот;
5) мамлакатда тайёрланган овчилик, балиқчилик ва денгиз ови маҳсулоти;
6) мамлакат кемаларида ёки ижарага олган (фрахт қилган) кемаларида жаҳон океанида овланган ва (ёки) тайёрланган денгиз ови маҳсулоти;
7) мамлакатда амалга ошириладиган ишлаб чиқариш ёки бошқа операцияларнинг маҳсули бўлган иккиламчи хом ашё ва чиқиндилар;
8) мамлакатга тегишли бўлган ёки у ижарага олган космик кемаларда очиқ коинотдан олинган юқори технологиялар маҳсулоти;
9) мамлакатда ушбу моддада кўрсатилган маҳсулотдангина ишлаб чиқарилган товарлар.

  • Товарларни туркумлаб етказишда улар ишлаб чиқарилган мамлакатни аниқлаш.
  • Товарнинг муайян мамлакатда ишлаб чиқарилганлиги товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат билан тасдиқланади.

Товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат товарнинг муайян мамлакатда ишлаб чиқарилганлигини тасдиқлайдиган, экспорт ёки реэкспорт қилувчи мамлакатда белгиланган тартиб ва шаклга мувофиқ ваколатли орган томонидан берилган, шу жумладан электрон шаклда берилган ҳужжатдир.

  • Товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган божхона декларацияси ва бошқа ҳужжатлар билан бир вақтда тақдим этилади. Сертификат йўқолган тақдирда уни берган орган томонидан расмий равишда тасдиқланган дубликати қабул қилинади.

Товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат қуйидаги ҳолларда мажбурий тартибда тақдим этилади:
  • Ўзбекистон Республикаси тариф преференциялари берадиган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга;
  • муайян мамлакатдан олиб кирилиши миқдорий чекловлар (квоталар) ёки ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишнинг бошқа чоралари орқали бошқариб туриладиган товарларга;
  • божхона расмийлаштируви учун тақдим этиладиган ҳужжатларда товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаганда ёхуд товарларнинг келиб чиқиши тўғрисида нотўғри маълумотлар декларация қилинаётганлигига божхона органида асослар мавжуд бўлганда;
  • агар бу талаб Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида ва халқаро шартномаларида назарда тутилган бўлса.

  • Товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатнинг тақдим этилмаганлиги товарни чиқариб юборишни рад этиш учун асос бўлмайди.

Товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат мавжуд бўлмаганда ёки ушбу сертификатнинг ва (ёки) унда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигига шубҳа туғилганда товарга нисбатан божхона божининг 2 баравар оширилган ставкаси қўлланилади.

Chat